Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 27 / Қонунбузарликлар фош этилди

Пардоз-андоз воситасининг хунук «муомаласи»

Косметика ва парфюмерия воситаларининг бозори ҳамиша чаққон бўлган. Ана шундай «ликвид товар» савдосидан мўмай даромад топаман деганлар кўплаб учрайди. Ташқи гўзаллик учун хизмат қилувчи бу воситалар контрафакт нусхаларининг муомаласи баъзида хунук оқибатларга сабаб бўлади.

Республикамиз божхоначилари сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган бу турдаги маҳсулотларнинг олиб ўтилишига қарши чора-тадбирларни давом эттиришмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Қ.А. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасини кўрикдан ўтказишганда, автомобиль салони ҳамда юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, М.У.га тегишли 4 500 донадан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари ноқонуний тарзда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган, табиийки, тегишли ҳужжатлари ҳам бўлмаган мазкур атторлик молларининг умумий қиймати 6 млн сўмни ташкил қилар экан.
Шунингдек, пойтахтлик божхоначилар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чилонзор туманида Н.М.нинг хонадонини амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечиришганда, бу ерда қиймати 10,6 млн сўмлик 27 турдаги салкам 3 минг дона парфюмерия воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлигини фош қилишди.
«Келес» темир йўл божхона пости ходимлари «Москва-Тошкент» йўналишидаги поезд йўловчиси Д.Н.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиб, унда божхона баённомасида ва оғзаки сўров пайтида маълум қилинмаган салкам 21 млн сўмлик турли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товар-моддий бойликлари, шу жумладан қиймати салкам 15 млн сўмлик 270 дона парфюмерия воситалари борлигини аниқлашди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Давлат божхона қўмитаси
Матбуот хизмати.

Прочитано: 2228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика