Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 27 / Қонунбузарликлар фош этилди

Сўровда йўқ, қоғозда йўқ, ҳамёнда «ҳозир»

Мамлакатимизда жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валюталарни олиб кириш ва олиб чиқиш тартибларини белгиловчи барча ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилган. Уларга кўра, хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда божхонага тақдим этган Т-6 шаклидаги божхона баённомасида қайд этилган миқдордаги нақд хорижий валютани олиб чиқишларига рухсат этилади.
Шунга қарамасдан амалдаги тартибларни қўпол равишда бузиб, нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Яқинда «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олишди.
Дубайга йўл олган Баҳрайн Қироллиги фуқароси Иброҳим Исо Ҳасан «мезбон мамлакат»нинг қонун-қоидаларини менсимаслиги оқибатида 2 300 АҚШ доллари билан «хайрлашиш»га мажбур бўлди. Сабаби, у ҳамёнига беркитилган валюталарни божхона баённомасида кўрсатишни «унутиб» қўйган эди.

Польшалик «паришонхотир» П.Томаш ҳам декларацияланмаган қарийб 3,5 минг АҚШ долларини божхона пос­тидан олиб ўтолмади.
Россиялик фуқароларнинг «Амалдаги тартибларни билмасдим» дейиши эса кишини янада таажжубга солади. Чунки уларнинг она тилида ёзилган батафсил эслатмалар божхона баённомасини тўлдириш устунларига илиб қўйилган. Шунга қарамасдан, Хабаровскка учаётган М.Арзамасцева 3 минг АҚШ доллари, Екатеринбургга парвози олдидан С.Комлев 3,5 минг АҚШ долларидан ортиқ ҳамда Москвага учишга шайланган Э.Курмаева салкам 4,5 минг АҚШ долларини оғзаки сўровлар пайтида ҳамда божхона баённомасида маълум қилмасдан туриб олиб ўтишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.
«Тошкент-Сеул» рейси билан учиб кетаётган Ч.Цзяньмин, Пекинга йўл олган Х.Гуанюларнинг ҳар биридан яширинча олиб ўтишга уринилган 1 700 АҚШ доллари, хитойлик Хуан Синьсядан эса 6 300 АҚШ доллари чиқди.
Хитойдан ташриф буюрган «меҳмон» Т.Чжанг эса 2 700 АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга урингани сабабли Урумчига парвозини кечиктиришга тўғри келди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

2013 йилнинг ўтган даври мобайнида «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 142 та қонунбузарлик ҳолатида 620 млн сўмдан ортиқ эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

Ҳусен ТАНГРИЕВ,
«Тошкент-Аэро» ИБК Ахборот хизмати. катта инспектори.

Прочитано: 1423 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика