Norma.uz

Бузилган уй учун компенсация масалалари

Фуқаро ва юридик шахсларнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш муносабати билан кўриладиган зарарларни қоплаш масалалари бўйича маслаҳатларни экспертимиз Мирқодир ҲИДОЯТОВ беради.

Мен кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномасини оилам аъзосига расмийлаштирмоқчи эдим. Бироқ, бошқа ҳужжатлардан ташқари, бунинг учун архитектура органларининг яқин йиллар ичида уй-жойим бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисида маълумотномаси ҳам талаб қилиниши маълум бўлди. Бу қанчалик қонуний ва уни қаердан олиш мумкин?

– Ҳа, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномага1 мувофиқ кўчмас мулк олди-сотдиси, гарови, алмаштирилиши, ҳадя қилинишини амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар рўйхатига Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг битим учун таклиф этилаётган иморатни бузишлари мумкинлиги тўғрисида маълумотлари ҳам киради. Фақат хусусийлаштирилган уй, квартира ёки уларнинг бир қисми учинчи шахсларга берилган (шу жумладан ҳадя қилинган) тақдирдагина нотариусга тақдим этиш учун уларни олиш талаб этилмайди.

Кўрсатилган маълумотларни олиш учун вилоятингиз ёки Тошкент шаҳрининг Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига мурожаат қилиш керак. Пойтахтда у қуйидаги манзилда жойлашган: Навоий кўчаси, 2А, маълумотномалар бўлими.

 

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш муносабати билан фуқароларнинг уй-жой ва бошқа иморатлари, иншоотларини бузиш тўғрисида ишончли ахборотнинг йўқлиги кўпинча ҳокимият органлари вакиллари ҳаракатларининг ноқонунийлиги тўғрисида миш-мишлар туғдиради. Шу сабабли улар фуқароларни мазкур вазиятда хабардор қилишлари керакми-керак эмаслигини билишни хоҳлардим.

– Ер участкасини олиб қўйиш ҳамда уй-жой, ишлаб чиқариш ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни (бундан кейин – объектлар) кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарорлар бош режалар, шунингдек шаҳарлар ва қўрғонларнинг уй-жой мавзелари ҳамда даҳаларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади. Олиб қўйиладиган ер участкаларида объектларни асоссиз равишда бузишга йўл қўйилмайди.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини олиб қўйиш, ер

участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда, бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт (Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг2 3,4-бандлари, бундан кейин – 97-сон Низом).

 

Ер участкасини олиб қўйиш, уй-жой ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги билдиришномани олган фуқароларнинг зарарларини кафолатли қоплаш бўйича ҳудудий ҳокимият органларининг ҳаракатлари қандай бўлиши керак?

– Комиссиянинг компенсация миқдори ва тури – бузилаётган уй (квартира) ўрнига мулкдорга турар жой бериш ёки мулкдорнинг хоҳишига кўра пул шаклида компенсация берилишини таъминлаш ҳақидаги қарори ҳоким томонидан тасдиқлангандан сўнг мулкдор ҳокимликка бузилиши керак бўлган уй (квартира)ни бўшатиш тўғрисида кафолат хати тақдим этади.

Бузиладиган уй (квартира) ўрнига турар жой берилган тақдирда уларни бузиш фақат томонларнинг келишуви бўйича мулкдорга бузилаётган уй (квартира) ўрнига турар жой берилгандан кейин амалга оширилиши мумкин (Уй-жой кодекси (УК)нинг 27-моддаси; 97-сон Низомнинг 17, 18-бандлари).

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратилган тақдирда, турар жойни (квартирани) бузиш фақат мулкдорга ер участкаси ажратилгандан, шунингдек ер участкасини ўзлаштириш даврига 2 йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилгандан кейин амалга оширилиши мумкин (УКнинг 28-моддаси; 97-сон Низомнинг 24, 25-бандлари).

Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун уларнинг хоҳишига кўра янги жойда уйлар, иморатлар барпо этилади ҳамда уларга мулк қилиб берилади. Бунда бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатларнинг қиймати пул билан қопланмайди (97-сон Низомнинг 38-банди).

 

Бузиладиган уйлар (квартиралар) учун компенсациянинг қиймати ким томонидан ва қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади?

– Бузиладиган объектлар учун тўлов миқдори масаласини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳоким ўринбосари бошчилигида ҳокимликнинг молия ва бошқа бошқармалари (бўлимлари) вакилларидан, ерлардан фойдаланиш ва қўриқлашни назорат қилиш бўйича давлат инспектори, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, ер участкаси олиб қўйилаётган ер эгаси (ердан фойдаланувчи, ижарачи), ўзига ер участкаси ажратиб берилаётган корхона, муассаса ёки ташкилот вакилидан ҳамда ҳокимлик хоҳишига кўра бошқа ваколатли органлар вакилларидан иборат таркибда тўлов миқдорини ва компенсация турини белгилаш бўйича комиссия ташкил қилади.

Уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳокимлик комиссиясига берилади (97-сон Низомнинг 9, 10-бандлари).

 

Автотрассанинг кенгайтирилиши муносабати билан кўчанинг биз яшайдиган тарафи бузиладиган бўлди. Менга мерос бўлиб ўтган уй учун компенсация тўлашди, унинг ҳовлисида қурилган турар жойлар учун компенсация тўлашдан бош тортишди. Ҳокимликнинг ушбу ҳаракатлари қонунийми?

– Афсуски, ҳокимлик комиссиясининг қонунчилик талаблари доирасида фуқароларнинг манфаатларини максимал даражада таъминлашни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак бўлган компенсацияларнинг миқдор ва турлари тўғрисида чиқарган қарорлари ҳақида етарлича тушунтириш ишини олиб борилмаганлиги ушбу масалада нозик жиҳатлардан бўлиб қоляпти. Ушбу тамойиллар бузилган жойда норозиликлар ҳам юзага келиши табиийдир.

Шу билан бирга ҳокимлик комиссияси компенсация миқдори ва турини белгилаётганда кўчмас мулк эгалари йўл қўйган ҳуқуқбузарликларни тез-тез аниқлайдилар. Айниқса белгиланган тартибда расмийлаштирилган, бино ва иморатларга мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг йўқлиги кўп учрайди. Бу компенсация миқдорида акс этади, чунки, 97-сон Низомнинг 6-бандига кўра, ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар ва иншоотлар қиймати тўланмайди. Агар сизнинг кейин қурилган иморатларингиз давлат кадастри органларида тегишли тарзда расмийлаштирилмаган бўлса, улар компенсациясидан бош тортиш ана шу билан изоҳланиши мумкин.

Агар жисмоний шахс бузилаётган уй қийматининг баҳоси ва таклиф этилаётган пул компенсацияси суммасига рози бўлмаса, нима қилиш керак?

– Туман (шаҳар) ҳокимининг уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириш ҳамда уларнинг қийматини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек суд тартибида шикоят қилиниши мумкин (97-сон Низомнинг 5-банди).

 

Қурилган бино, иморатга мулк ҳуқуқи қандай меъёрий ҳужжат асосида расмийлаштирилади ва уларни рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади?

– Мулк эгаси бўлган ёки кўчмас мулкка ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шарт. Уларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти мулк эгасига ёхуд кўчмас мулкка ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахсга юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахсларга юклашлари мумкин.

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомга3 асосан туман (шаҳар)нинг ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларида, у белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида бино ёки иншоот қуриб битказилгандан сўнг ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда битишувлар содир этилгандан сўнг амалга оширилади (кўрсатилган Низомнинг 7, 16-бандлари).

1Адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 29.05.2006 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 2.06.1997 йилдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган.

 

 

 

 

 

 

 

Прочитано: 11659 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-11-11 11:36:18, Гость_Азиз:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика