Norma.uz

Дастлабки шартнома – қурбингиз етганида сотиб олиш кафолати

Компаниямиз экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонани сотиб олишни режалаштиряпти. Ҳозирги вақтда биз ушбу битимни амалга ошириш учун етарли маблағларга эга эмасмиз. Бироқ яқин ойларда ҳисоб-китоб рақамимизга пул келиб тушиши керак. Сотувчи биздан келгусида тузилажак битимни амалга оширишнинг ёзма кафолатларини талаб қиляпти.
Буни қандай қилиб расмийлаштириш керак? Бундай аҳдлашувларнинг юридик кучи қандай бўлади?
Ф.А., раҳбар,
С.К., бош бухгалтер.


– Сизнинг ҳолатингизда энг мақбул вариант бўлиб дастлабки шартномани тузиш ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг (ФК) 361-моддасига мувофиқ дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш ҳақида шартномани дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. У асосий шартнома учун белгиланган шаклда, агар шакл белгиланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади.
Дастлабки шартномада асосий шарт­номанинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Унда тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт.
Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлади.
Агар дастлабки шартноманинг тарафи уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак (ФК 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмлари).
Шу тариқа, агар сиз корхона мулкдори ёки у ваколат берган шахс билан ФК талабларига риоя этган ҳолда дастлабки шартнома тузсангиз, шартнома уни имзолаган тарафлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлади.
Павел СИЛЬНОВ, адвокат

Прочитано: 2716 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика