Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 23 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Депутатлар қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар

«Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар корпусининг алоҳида эътиборини тортди. Бу қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чораларини либераллаштириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги билан боғлиқдир.
Чунончи, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Рес­публикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Хўжалик процессуал, Божхона, Солиқ кодексларига ва мамлакатимизнинг бошқа қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилмоқда.
Хусусан, қонун лойиҳасида юридик шахслар учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлмаган молиявий санкцияларни бекор қилиш, айни бир вақтнинг ўзида такрорий қоидабузарлик учун хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини икки баравар ошириш, шунингдек божхона назоратининг охирги муддатини уч йил билан чеклаш ҳамда товарлар божхона тозаловидан ўтказилган вақтдан бошлаб бир йил ўтганидан кейин божхона тўловларини қўшиб ҳисоблашни тақиқлашни назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мажлисда «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ҳужжатда умумқабул қилинган халқаро талаблар ва андозаларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахслар ҳамда давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлашга, табиий атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлашга қаратилган «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кун тартибидаги кейинги масала бўлди. Мазкур қонун лойиҳалари ҳар томонлама моддама-модда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.
7 июнь куни Қонунчилик палатасининг депутатлари иккинчи ўқишда иккита қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этиш чоғида одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган ОИТС касаллиги ҳозирги вақтда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айлангани қайд этилди.
Халқаро тажрибани ҳар томонлама таҳлил қилиш ўтган давр мобайнида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш масаласига ёндашувлар кескин ўзгарганлигини кўрсатмоқда. Бу ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунни янада такомиллаштириш зарурлигини белгилаб берди. Амалдаги қонунда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштирувчи Респуб­лика комиссияси фаолияти, унинг ваколатлари, уни ташкил этиш тартиби ҳуқуқий тартибга солинмаган.
Шунингдек, мажлисда нефть қувурларига, газ қувурларига рухсатсиз уланиш йўли билан ўғирлик содир этганлик, уларга шикаст етказганлик ва уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик, шу жумладан жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали
асосида тайёрланди.

Прочитано: 1963 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика