Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 23 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

¤ЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҐОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ – БАЗАВИЙ МУАССАСА
Президентнинг 23.05.2013 йилдаги ПҚ-1971-сон қарори билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети чет тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг республика базавий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгиланди.
Унга юқори малакали ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш; давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дас­турларини, ўқув ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш; чет тилларини ўқитишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юклатилди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ташкил этилади.
Қарор билан 2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қабул квоталари:
бакалаврлар тайёрлаш бўйича 1 350 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича – 385 киши;
магистрларни тайёрлаш бўйича – 131 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича – 19 киши этиб белгиланди.
Ҳужжат билан чет тилларни ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар 2017 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинди.

SPEAK ENGLISH! – YES!
Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2013 йилдаги 141-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига уларни Президентнинг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (10.12.2012 йилдаги ПҚ-1875-сон) мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 22.11.2004 йилдаги 548-сон қарорига 3-илова) хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув адабиётлари яратиш ва уларни модернизация қилиш бўйича муаллифлар гуруҳларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби билан тўлдирилди. Унга танлов асосида танлаб олиш натижаларини
эътироф этиш ва такрорий танлов асосида танлаб олиш тартибини белгиловчи меъёрлар киритилди.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 22.11.2004 йилдаги 548-сон қарорига 4-илова) киритилган қўшимчалар билан «ўқув адабиёти макети», «ўқув адабиётининг асл нусхаси-макети», «нашр», «қайта нашр қилиш» тушунчалари киритилди.
Ҳужжат билан бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
***
Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2013 йилдаги 143-сон қарори билан 2013–2016 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлашни (қўшимча жиҳозлашни) жадаллаштириш Дастури тасдиқланди. У кабинетларни замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш нормативларини ўз ичига олган. Чунончи, 1–4-синфлар учун чет тилини ўрганиш кабинетида ўқитувчи учун компьютер, 2 та динамик, 2 та оптик сичқонча, видеопроектор, видеопроектор учун винил экран, компьютер учун DVD-магнитола, ўқув-кўргазмали қўлланмалар, электрон доска; 5–9-синфлар учун – ўқитувчи учун компьютер ва принтер, ўқувчилар учун компьютерлар, дастурий таъминот, стабилизатор бўлиши керак.
Дастурни молиялаштиришнинг асосий манбалари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари; олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар; давлат бюджети маблағлари; имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

ТАБИАТГА ЭҐТИРОМ ДАСТУРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2013 йилдаги 142-сон қарори билан 2013–2017 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дас­тури тасдиқланди. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига унинг бажарилишини назорат қилиш юкланди.
Дастур Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни экологик жиҳатдан биргаликда олиб бориш борасидаги табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва мамлакатни барқарор ривожлантириш мақсадларига эришишга қаратилган. Унда:
табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш;
ҳаво муҳити, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини босқичма-босқич камайтириш;
экологик офат минтақасида экологик ҳолатни тиклаш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;
аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва йирик шаҳарлар ва аҳоли пунктларидаги канализация тармоқлари тизимлари ва тозалаш иншоотларини яхшилаш ва бошқа вазифаларни ҳал этиш назарда тутилган.
Дастурни бажариш қуйидаги бешта асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади: яшаш муҳити ва экологик хавфсизлик даражасининг кафолатланган ва қулай шарт-шароитларини яратиш; иқтисодиёт тармоқларини экологизациялаштириш, технологик жараёнларни ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш; атроф-муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш; тегишли қонунчиликни ва меъёрий-услубий базани ҳамда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

МИС ЈУВУРЛАР ИШЛАБ ЧИЈАРИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2013 йилдаги 146-сон қарори билан «Ангрен» МИЗ ҳудудида турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
Фойдаланишга топшириш муддати 2013 йилнинг IV чораги этиб белгиланган ушбу ишлаб чиқариш техник-иқтисодий асослашининг асосий техник параметрлари тасдиқланди. Қуйидагилар лойиҳани молиялаштиришнинг манбалари этиб белгиланди: «Олмалиқ КМК» ОАЖнинг 10,28 млн АҚШ долларига тенг суммадаги маблағлари; «Ипотека банк» АТИБнинг 12,27 млн АҚШ доллари суммасидаги ва 12,93 млн АҚШ долларига тенг суммада миллий валютадаги кредити.
«Олмалиқ КМК» ОАЖ лойиҳаси амалга оширилиши учун «Jiangsu Xingrong Нigh Tech Co., Ltd» (ХХР) компанияси билан – технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва йиғиш, шеф-монтаж ҳамда ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш юзасидан; «TOSHELECTROAPPARAT» МЧЖ ХК билан – фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан лойиҳалаш, қуриш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишларини бажарган ҳолда электротехника асбоб-ускуналарини тайёрлаш ва етказиб бериш юзасидан; «SAM Bouilding Contracting LLC» (БАА) компанияси билан – ишлаб чиқариш биносининг металл ва девор конструкцияларини, унинг учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ҳамда ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш юзасидан контрактлар тузилган.
Лойиҳа доирасида мустақил юридик шахс мақоми билан «Ангрен қувур заводи» унитар корхонасини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Унинг устав фонди унга вужудга келган мулкий комплексни ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ томонидан бошланғич айланма маблағларни бериш ҳисобига шакллантирилади.

БУўДОЙ ЈАНЧА ТУРАДИ?
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2013 йилдаги 147-сон қарори билан 2013 йил ҳосили бошоқли экинлар донларига харид нархлари тасдиқланди. Хусусан, 1-тоифа қаттиқ буғдойнинг 1 тоннаси 623 490 сўм, 2-тоифаси – 549 890 сўм, 1-тоифа юмшоқ буғдой – 519 090 сўм туради.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ҳисоб-китоб қилиш жамғармаси ва «Ўздонмаҳсулот» АКга ғаллакорлар билан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган дон ҳақини ўз вақтида бериш топширилди.

БАНКНОТАЛАРНИ ¤РАШГА
ЈЈС ҐИСОБЛАНМАЙДИ
Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви, ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 29.05.2013 йилда 2460-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхати тасдиқланди. Ушбу Рўйхатда қайси операциялар Солиқ кодексининг 209-моддасига мувофиқ ҚҚСдан озод этиладиган молиявий хизматларга кириши аниқ белгиланган.

БОЖХОНАГА ОИД
АНИЈЛАШТИРИШЛАР
ДБҚ, «Ўзбекэнерго» ДАК қарори (АВ томонидан 30.05.2013 йилда 1433-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергияни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Улар билан белгиланишича, электр энергиясининг ҳисоб-китоб қилинадиган ҳисобини юритувчи ускуналардан кўрсаткичларни ўрта ҳисобдаги Европа вақти (Гринвич меридиани бўйича +1 соат) бўйича олиш лозим. Электр энергиясининг тижорат тусидаги қайта оқимига доир ахборот илгари бўлганидек нафақат факсимил алоқа, балки қоғоз ёки электрон шаклда ҳам берилиши мумкин.
Эндиликда истисно ҳолларда (БЮД топшириш учун зарур ҳужжатларни топшириш асосли равишда кечикканда) уни топшириш муддати расмийлаштиришни амалга оширувчи божхона пости бошлиғининг рухсатисиз 10 календарь кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжат билан бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.
***
ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 30.05.2013 йилда 1404-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон ва 18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон фармонларига мувофиқ «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Низомдан:
ДБҚ ҳудудий бошқармаси ёки ихтисослаштирилган божхона мажмуи бошлиғи ёхуд унинг ўрнини босувчи шахснинг товарларни шартли чиқариш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини берувчи;
ДБҚБ ёки ИБМ аризасини кўриб чиқиш муддатини белгиловчи меъёрлар чиқариб ташланди.
Шартли чиқариш имкони берилмайдиган сабабларга товарларни шартли чиқариш учун божхона постига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг йўқлиги ёхуд уларнинг нотўғрилиги қўшилди.

РЎЙХАТДАН ЎТМАЙ ИШЛАШ БИР ЙИЛЛИК СОЛИҚ ТЎЛАШГА ОЛИБ КЕЛАДИ
Молия вазирлиги, ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 31.05.2013 йилда 2463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори билан белгиланганидек, жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари тегишли фаолият тури бўйича белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қатъий белгиланган солиқни йиллик ҳажмда бирйўла ундирадилар. Бу тартиб якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турларини амалга ошираётган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатини аниқлаган солиқ органлари 2 иш куни давомида жисмоний шахсга қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани тақдим этадилар. Агар уни амалга ошириш жойи доимий яшаш жойида бўлмаса, у ҳолда ушбу далилни аниқлаган солиқ органи у тўғрисидаги маълумотларни қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаш учун жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги солиқ органига юборади.
Жисмоний шахс далил аниқланган санадан бошлаб 30 кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаши ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтган жисмоний шахсга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини 12 ой давомида ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгуси солиқ мажбуриятлари ҳисобига тўлаш ҳуқуқи берилади.
Бўлиб-бўлиб тўланадиган қатъий белгиланган солиқнинг суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда Солиқ кодексида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 3874 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика