Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 22 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛИКЛАРИГА АЛОҐИДА ЭЪТИБОР


Президентнинг 17.05.2013 йилдаги ПҚ-1967-сон қарори билан давлат раҳбарининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
«Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда (31.05.2006 йилдаги ПҚ-362-сон) давлат органларининг дарсликлар билан таъминлаш ваколатларига тузатиш киритилди. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш; Молия вазирлигига Ҳукумат қарорлари билан тартибга солиш назарда тутилган айрим ўқув адабиётларини етказиб бериш бўйича хизматлар ҳақининг нархи сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, шунингдек ўқув адабиётларининг нархлари динамикаси мониторингини юритиш вазифаси топширилди.
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда (1.06.2006 йилдаги ПҚ-363-сон) Жамғарма вазифалари рўйхати ўқувчилар ҳамда ўқитувчиларни бепул таъминлаш учун чет тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сотиб олиш ҳамда етказиб бериш харажатларини молиялаш билан тўлдирилди.

К¤РГАЗМАДАН ДАЛАГА
28–31 май кунлари пойтахтдаги Ўзэкспомарказда агросаноатни модернизациялашга йўналтирилган иккита халқаро ихтисослаштирилган кўргазма: «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» ва «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» бўлиб ўтди.
Жаҳон банкининг иқлим ўзгариши ва бунинг минтақа қишлоқ хўжалигига нохуш таъсир кўрсатиши эҳтимоли тўғрисидаги прогнозлари республикамизнинг агросаноатни технологик қайта қуроллантириш борасида саъй-ҳаракат қилишига асос бўлмоқда. Агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» VIII Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» II Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилишини1 назарда тутувчи синалган чизма бўйича ўтказилади:
l «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси» ОАЖнинг кўргазма майдонлари кўргазма иштирокчиларига бепул берилади;
l «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» кўргазмасида иштирок этиш доирасида, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактларни бажариш юзасидан қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни четдан келтирувчи ташкилотлар2 рес­публикага 2 йилгача бўлган муддатга мини-технологиялар ва ихчам ускуналар намуналарини кейинчалик уларни тузилган импорт ёки лизинг шартномалари асосида агрофирмалар ва фермер хўжаликларига сотиш учун вақтинча олиб кириш режимида божхонада расмийлаштирганларида божхона тўловларини тўлашдан озод қилинадилар; кўргазма-савдоларда иштирок этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналар олиб келувчи компаниялар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), кўргазма намуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сотишда ҚҚС тўлашдан озод этиладилар;
l Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларига «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмаси доирасида тузилган контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналар ва асбоб-ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олишга истисно тартибида рухсат этилган;
l иккала кўргазманинг чет эллик иштирокчиларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан тезкорлик билан расмийлаштирилиши; кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли тарифлар бўйича ташилиши, белгиланган ставкаларнинг камида 30 фоизи миқдорида чегирма берилиши; юкларнинг «Тошкент» аэропортида ишланиши ва сақланиши учун йиғимлар тўловидан озод қилиниши; белгиланган манзилга етказиб беришнинг ва темир йўлда кўргазмага олиб келинаётган юкларни тушириш учун вагонларнинг йиғимлар ундирмасдан ўз вақтида беришнинг тезкор кузатиб турилиши кафолатланган.
Шу ўринда Ўзбекистон ўтган йили 2012–2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини3 амалга оширишга киришганлигини эслатиб ўтамиз, унда бошқа имтиёзлар билан бир қаторда энг истиқболли инвестиция лойиҳаларида иш олиб бораётган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари учун салмоқли солиқ имтиёзлари назарда тутилган. Улар техника, бутловчи узеллар, деталлар ва уларга эҳтиёт қисмларнинг янги турлари сотилиши юзасидан фойдадан олинадиган солиқдан ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий маблағлар юзасидан мол-мулк солиғидан 5 йил муддатга озод қилинган.

ИМТИЁЗГА ҐУЈУЈИНГИЗНИ ЭКСПОРТ БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИ БИЛАН ТАСДИЈЛАНГ


Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби белгиланди.
2013 йил 1 апрелдан бошлаб импортёр корхоналар божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига экспорт божхона юк декларациясини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этишлари шарт. Ушбу талаб Президент томонидан ўтган йилнинг декабрь ойида4 импортёрларнинг манипуляция қилиш имкониятини истисно этиш мақсадида қўйилган эди. Белгиланган имтиёзлар олиб кирилаётган товарларнинг тасдиқланган қийматигагина берилиши тахмин қилинган эди. Бироқ ушбу тартибни ўрнатувчи ҳужжатнинг қабул қилиниши қўшимча мамлакатлараро маслаҳатлашувларни талаб этгани боис чўзилиб кетди.
22 майда Вазирлар Маҳкамаси тегишли Низомни5 тасдиқлади. Унга кўра олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига: товарнинг экспорт божхона юк декларациясида кўрсатилган божхона қиймати (у мавжуд бўлмаганда – фактурадаги қиймати) ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган, ҳужжатлар билан тасдиқланган божхона қийматига қўшилган харажатлар6, шунингдек дилер (дист­рибьютор, агент) шартномаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот дилерининг (дистрибьютор, агентнинг) воситачилик ҳақи киритилган. Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланмаган қиймати, тегишинча, олиб кирилаётган товар кўрсатилган қийматининг олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматидан ортиқча қиймати саналади.
Импортёр олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун божхона органларига экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Бунда БЮД қоғозли манбада босилган ва экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи ёки импортёр томонидан тасдиқланган электрон божхона юк декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин.

7-СОН БҲМСга ТУЗАТИШ КИРИТИЛДИ
Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.05.2013 йилда 1485-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар»га ўзгартиришлар киритилди. Улар билан банклар ва бошқа кредит ташкилотлари учун чекловлар жорий этилди. Хўжалик юритувчи субъектга мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқида тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби услубиятини белгилаш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш чоғида у эндиликда банклар ва бошқа кредит ташкилотларига татбиқ этилмайди.
6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га мувофиқ ҳисобга олинадиган, 7-сон БҲМСни қўллаб бўлмайдиган ижара турларини ҳисобга олиш қоидаларини кўрсатувчи меъёрга тузатиш киритилди. Бунга янги 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (24.04.2009 йил, рўйхат рақами 1946-сон) тасдиқланиши сабабчи бўлди.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активларни қўшимча баҳолаш суммасини ҳисобга киритувчи ҳисобварақни белгиловчи меъёрга ўзгартиришлар киритилди. Илгари у «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағига киритилар эди, эндиликда «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағига киритилади.
Тақдим этилган ҳужжатларга
қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.


Прочитано: 1999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика