Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Божхона

Олий ҳарбий божхона институти 10 ёшда

Миллий матбуот марказида Олий ҳарбий божхона институти ташкил этилганлигининг 10 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Янги шаклдаги ҳарбий олий ўқув юрти 2003 йил 22 майда божхона органлари учун юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган эди. Ўтган йиллар мобайнида институт божхона иши ва божхона ҳуқуқи бўйича 800 га яқин мутахассисларни «учирма» қилди. Бу ерда ҳар йили тахминан мингга яқин божхона хизмати ходимлари ўз малакасини оширадилар.
Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу олий ўқув юртининг барпо этилиши мамлакатнинг юқори малакали олий маълумотли божхона кадрларини мақсадли базавий тайёрлаш тизимида муҳим бўғин бўлди. «Customs world» журналида (Жаҳон божхона ташкилотининг нашри) қайд этилганидек, у нафақат Ўзбекистон божхона хизмати учун, балки халқаро божхона ҳамжамияти учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда институтда 2 та факультет ва улар таркибида 11 та кафедра ҳамда мустақил бўлим ва бўлинмалар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Институтнинг «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш» факультетида белгиланган дастурлар асосида малака ошириш, қайта тайёрлаш ва бошланғич тайёргарлик ўқув курслари ташкил этилган. Божхона тизимида хизмат қилаётган ҳар бир ходимни камида 2-3 йилда бир марта малака ошириш курсларида ўқитиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари хизмат жойларининг ўзида ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида «масофали ўқитиш» тизими ҳам жорий этилган.
Ноёб ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган моддий-техник базага эга институтда 10 дан ортиқ махсус компьютер синфлари, интерактив ўқитиш, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимларини ўқитиш, лингафон, Экспорт назорати синфлари, криминалистика лабораторияси, божхона назорати синфлари, Контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашишни ўргатувчи, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган махсус синфлар, Япониянинг «Шимадзу» фирмаси ишлаб чиқарган ноёб ускуналар билан жиҳозланган товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш имкониятига эга бўлган экспертиза лабораторияси фаолият юритмоқда. Институтда таълим жараёни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ўқув юртларидаги илғор тажрибалар асосида олиб борилади. Жумладан, Россия Федерацияси Божхона академияси ва Олий ҳарбий божхона институти ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Бутунжаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонга ташрифи чоғида Олий ҳарбий божхона институти фаолияти билан яқиндан танишиб, институтда бўлғуси божхоначиларни тайёрлаш учун яратилган шарт-шароитларнинг жаҳон андозаларига тўла жавоб беришини алоҳида эътироф этди ва Олий ҳарбий божхона институтига минтақавий ўқув маркази мақомини бериш таклифини билдирган.
Нурбек САЛОМОВ.

Прочитано: 4817 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика