Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Бизнинг маслаҳатлар

Бўнак тўловлари сизга татбиқ этилади

Яқинда фаолиятини бошлаган корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун бериладиган лицензияга эга бўлди.
Корхонамизга нисбатан ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлашга доир мажбурият татбиқ этиладими, агар бу мажбурият бизга қўлланиладиган бўлса, бу тўловлар ҳисоб рақамимизга келиб тушган барча маблағлардан олинадими ёки фақат савдо фаолиятига доир айланмалар ҳажмидан олинадими?
Шуҳрат Шодмонов, МЧЖ раҳбари.

Фарғона вилояти.

– Сиз кўтарган масала Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 2065-сон Низом) мувофиқ тартибга солинади.
Хусусан, 2065-сон Низомга кўра, 2010 йил 1 январдан улгуржи савдо корхоналари учун ҳар бир ўтказилган савдо операциясидан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларни тўлаш белгиланган бўлиб, уларни ўтказиш тижорат банклари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жумладан, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган фаолият кўрсатаётган корхоналар – ягона солиқ тўлови тўловчилар бўйича ва янги ташкил этилган корхоналар бўйича давлат солиқ хизмати органлари мазкур корхоналарга лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот лицензияловчи органдан олинган кундан бошлаб 3 кун муддатда асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига хабарнома (унинг шакли 2065-cон Низомнинг 1-иловасида келтирилган) юборади.
Тижорат банклари давлат солиқ хизмати органининг хабарномасини олган санадан бошлаб 3 кун муддатда солиқ тўловчилар учун мажбурий тарзда қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги банк ҳисобварақларини очади ёки ёпади:
22624–«Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари», Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (АВ томонидан 26.07.2004 йилда 1390-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – Вақтинчалик низом) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун;
22626–«Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари», бошқа турдаги товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун.
Шу тариқа, 2065-сон Низомда кўрсатилган ҳисобварақлар очилган кундан бошлаб барча маблағлар, улар қандай операциядан келиб тушишидан қатъи назар, қуйидагича тақсимланиши керак:
5% – давлат солиқ хизмати органлари томонидан 23407–«Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари» ҳисобварағига ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари сифатида (у 2065-сон Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги хабарномада кўрсатилган);
95% – асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказилади, Вақтинчалик низомга мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотишдан келиб тушган маблағлар бундан мустасно ва улгуржи савдо корхонасининг ихтиёрига биноан фойдаланилади.
Барча маблағлар 2065-сон Низом татбиқ қилинадиган корхоналарга фақат унинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади, қуйидаги маблағлар бундан мустасно:
илгари тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайтиши кўринишида давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан келиб тушган маблағлар;
чакана савдодан инкассация қилинган тушум;
республика Президенти ёки ҳукумати қарори асосида тушаётган мақсадли маблағлар;
илгари жойлаштирилган депозитларнинг қайтиши;
бир юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит­ ҳисобвара-ғига, иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки битта иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан бошқа иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар;
илгари конвертация учун йўналтирилган маблағларнинг конвертация қилинмаган қисмининг қайтиши;
устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида келиб тушган маблағлар;
фоизлар ва дивидендлар;
грантлар;
хато ўтказилган маб-лағларнинг қайтган қисми.
Шуни қайд этиш лозимки, бўнак тўловларининг тўланган суммалари тақ­дим қилинган ҳисоб-китоб бўйича ягона солиқ тўловининг тўланиши лозим бўлган суммалари ҳисобига ўтказилади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчининг ёзма аризасига кўра Солиқ кодексининг 10-бобида назарда тутилган тартибда қайтарилиши мумкин.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади

Прочитано: 2593 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика