Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Бизнинг маслаҳатлар

Иккита корхона бирлашди

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган, бир хил фаолиятни амалга оширувчи иккита кичик корхона қўшиб юборилди.
Тушум ва 2 та корхона тўлаган ЯСТни Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида қандай акс эттириш керак?
Жавлон Мирмуҳсинов,
кичик корхона раҳбари ва бухгалтери.
Фарғона вилояти.


– Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантириш хусусиятлари ва унинг тартиби 23-сон БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»нинг 5-параграфида белгилаб берилган.
Қўшиб юборишда қатнашаётган корхоналар қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, ҳар бир корхона акциялари (улушлари)ни янги корхона акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб юбориш тўғрисида шартнома тузадилар. Бундай ҳолда ҳар бир корхона қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш, қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади. Жумладан, 23-сон БҲМСнинг 29-бандига биноан ўз фаолиятини тўхтатаётган барча қайта ташкил этилаётган микрофирмалар вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузадилар. Бу ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётлари ёпилади ва соф фойда суммаси муассисларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтирилади (тақсимланади).
Бундан келиб чиқадики, ҳуқуқий ворис бўлган корхона ўз ҳисоботи ва ўзининг ҳисобварақларида қўшиб юборишда иштирок этган микрофирмаларнинг тушумини кўрсата олмайди. Тегишинча, ЯСТ ҳисоб-китоби тўлдирилаётганда фақат ҳуқуқий вориснинг ўзи қайта ташкил этишдан кейин олган тушуми ҳисоблаб ёзилади.
Солиқ кодекси (СК) 44-моддасининг учинчи қисмига биноан икки микрофирма қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилаётганда ҳар бир микрофирмага солиқ даври бошланганидан эътиборан қайта ташкил этиш тугалланган кунга қадар бўлган давр юзасидан топшириш далолатномаси асосида алоҳида-алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади. У топшириш далолатномаси тасдиқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида солиқ органларига тақдим этилади. Яъни ҳар бир микрофирма бўйича қўшиб юбориш пайтида ЯСТ ҳисоб-китоби ва бюджетга тўланадиган ҳисоб-китоб суммаси мавжуд бўлади. Агар қайта ташкил этилган корхоналар бирор-бир сабабга кўра ЯСТ ёки бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашга доир солиқ мажбуриятини бажармаган бўлсалар, СКнинг 51-моддасига биноан солиқ мажбурияти ҳуқуқий ворис – улар қўшиб юборилиши натижасида ташкил этилган юридик шахс томонидан сўндирилади.
Хусусан, қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга қайта ташкил этилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги ёхуд маълум бўлмаганлигидан қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади.
Қўшиб юбориш натижасида ташкил этилган юридик шахс ҳамда солиқ органи ўртасида ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммалари бўйича тафовутлар, агар илгари ҳар бир қайта ташкил этилган корхона бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилган бўлса, юзага келмаслиги керак.
СК 49-моддасига асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашни ҳисоби солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юритилади. Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи билан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилишига доир солиштирма далолатнома тузишни талаб қилишга ҳақли. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига солиштирма далолатнома тузишни рад этишга ҳақли эмас.
Шу тариқа, агар ҳисоблаб ёзилган ва тўланган солиқ суммаси мос тушмаса, сиз ЯСТни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилишига доир солиштирма далолатномасини тузишни сўраб солиқ органига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади

Прочитано: 2889 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика