Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Бизнинг маслаҳатлар

Тасдиқловчи ҳужжатлар аҳамиятга эга

Маълумки, хизмат сафари давомида ходим бир қатор харажатларни амалга оширади: масалан, белгиланган меъёрлардан ортиқча тўланадиган яшаш харажатларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланадими ёки йўқми?
Каримбой Жабборов, МЧЖ бухгалтери.
Самарқанд вилояти.


– СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига биноан юридик шахслар амалга оширадиган хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўловлари тарзидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:
– тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда;
уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;
қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);
қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар;
Шу тариқа, тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганида яшашга доир меъёрдан ортиқча суммаларгагина СКнинг 177-моддаси 1-бандига кўра моддий наф тарзида даромадлар сифатида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Прочитано: 2330 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-08-12 17:03:23, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика