Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Солиқ солиш

Агар квартира «пул ишласа»...

Турар жойни ижарага беришдан олинган даромадларни декларациялаш тартибини тушунтириб берсангиз. Мен Бухорода яшайман. 10 майда бошқа жисмоний шахс билан квартирани ижарага бериш шартномасини туздим ва нотариал тасдиқлатдим. Шартномага кўра квартира 1 июндан бошлаб ярим йилга, муддатини бундан кейин узайтириш имконияти билан ижарага берилади. Ижара ҳақи суммаси – 400 000 сўм, квартиранинг умумий майдони – 68 кв.м. Пенсиядан ташқари бошқа даромад олмайман.
Мен солиқ органига декларацияни қайси муддатда тақдим этишим ва уни қандай тўлдиришим лозим? Солиқ қанча миқдорда тўланади?

Газетхон.

 

– Мол-мулкни жисмоний шахс­ларга ижарага беришдан олинадиган даромадлар тўғрисида дастлабки декларация ижарадан даромад олина бошланган кундан бошлаб биринчи ой тугаганидан кейин 5 кун ичида берилади (Солиқ кодекси (СК) 192-моддаси). Декларацияни ижарага берувчи доимий яшаш жойидаги солиқ инспекциясига МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган шаклда (қарорга 2-илова) тақдим этади.
Дастлабки декларацияни (ижара шартномаси нусхаси билан бирга) сиз ДСИга жорий йилнинг 5 июлидан кечиктирмай тақдим этишингиз керак, чунки сизнинг ҳолатда ижарадан даромад олишнинг биринчи ойи июнь ҳисобланади. Декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси ҳисобланади, у ижарадан олинган даромадлардан тўланиши керак. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга энг кам ставкада (2013 йилда – 8%) солиқ солинади. Солиқ ҳар ойда, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача тўланади (СКнинг 193-моддаси). Яъни июнь учун ижарадан олинган даромад солиғини 5 июлгача, июль учун – 5 августгача тўлашингиз керак ва ҳоказо.
Солиқ суммаси шартномага кўра ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, бироқ турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Агар шартномага кўра ижара ҳақи энг кам ставкалар асосида ҳисобланганидан кам бўлса, солиқ органи солиқни ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича белгиланадиган суммадан ҳисоблайди. 2013 йил учун улар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-иловада белгиланган ва умумий майдоннинг 1 кв.м учун:
Тошкент ш. учун – 3 000 сўмни;
Нукус ш. ва вилоят бўйсунуви­даги шаҳарлар учун – 2 000 сўмни;
бошқа аҳоли пунктлари учун – 1 000 сўмни ташкил қилади.
Ижара ҳақининг энг кам миқдори, шунингдек шартнома билан белгиланган ижара суммаси «Уй-жойни ижарага беришдан олинадиган солиқ солинадиган даромадларнинг ҳисоб-китоби» дастлабки декларациясига иловани тўлдиришда кўрсатилади.
Сиз келтирган маълумотлардан келиб чиқиб дастлабки декларация ва унга илова қуйидаги тарзда тўлдирилади. Декларациянинг биринчи варағида қуйидагилар кўрсатилади:
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) – муайян солиқ тўловчига уни солиқ органларида ҳисобга қўйиш чоғида бериладиган рақам;
ижарага берувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми-шарифи, фуқаролиги, паспорт маълумотлари, доимий яшаш жойи манзили ва телефон рақами;
дастлабки декларация бериладиган давлат солиқ хизмати органи. Ижарага берувчи жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги ДСИ кўрсатилади;
дастлабки декларация тақдим этиладиган солиқ даври (2013 йил кўрсатилади).

 

Дастлабки декларация иккинчи варағининг жадвал қисмини тўлдиришдан олдин унга иловани расмийлаштириш керак (намунада сизнинг маълумотларингиз кўрсатилган):

СТИР 1 1 1 1 1 1 1 1 1

Жисмоний шахсларга мол-мулкни ижарага беришдан олинган
жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги дастлабки тарздаги декларацияга
ИЛОВА

УЙ-ЖОЙНИ ИЖАРАГА БЕРИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ
ҲИСОБ-КИТОБИ

N

 

Кўрсаткичлар

 

 Сатр

коди

Январь

 

Февраль

 

Март

 

Апрель

 

Май

 

Июнь

 

Июль

 

Август

 

Сентябрь

 

Октябрь

 

Ноябрь

 

Декабрь

 

 

Уй-жойни ижарага беришдан олинадиган солиқ солинадиган даромадлар – жами (016 + 026 + 036 + ...-сатрлар йиғиндиси)

 

001

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

400 000

 

 400 000

 

400 000

 

 -

 

 

шу жумладан, шартномалар кесимида:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1

 

№ _____________________________10.05.2013 й.

(шартнома рақами ва санаси кўрсатилади)

011

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ижарага берилган уй-жойнинг умумий майдони (кв.м)

 

012

 

 -

 

 –

 

 –

 

 –

 

 –

 

 68

 

 68

 

 68

 

 68

 

 68

 

 68

 

 -

 

1 кв.м учун ижара тўловининг энг кам миқдори, сўм

 

013

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 2 000

 

 2 000

 

 2 000

 

 2 000

 

 2 000

 

2 000

 

 -

 

Ижара тўловининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган даромад, сўм (012-сатр х 013-сатр)

 

014

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 136 000

 

 136 000

 

 136000

 

136 000

 

 136 000

 

 136 000

 

 -

 

Шартнома бўйича олинадиган даромад, сўм

 

015

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 -

 

Солиқ ҳисоблаш мақсадида аниқланган даромад*, сўм

 

016

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 -

 



*Агар ижара тўловининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган даромад суммаси шартнома бўйича олинадиган (олинган) даромад суммасидан ортадиган бўлса, у ҳолда ушбу сатрда ижара тўловининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган даромад суммаси кўрсатилади;
агар ижара тўловининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган даромад суммаси шартнома бўйича олинадиган (олинган) даромад суммасидан ортмаса, у ҳолда ушбу сатрда шартнома бўйича олинадиган (олинган) даромад суммаси кўрсатилади.

Иловада кўрсатилган маълумотлар асосида дастлабки декларациянинг иккинчи варағи тўлдирилади:

СТИР 1 1 1 1 1 1 1 1 1 варақ 0 2

2013 ЙИЛДА МОЛ-МУЛКНИ ИЖАРАГА БЕРИШДАН ОЛИНИШИ ТАХМИН ҚИЛИНАЁТГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ СУММАСИ

N

 

Кўрсаткичлар

 

 Сатр

коди

Январь

 

Февраль

 

Март

 

Апрель

 

Май

 

Июнь

 

Июль

 

Август

 

Сентябрь

 

Октябрь

 

Ноябрь

 

Декабрь

 

 

Уй-жойни ижарага беришдан олинадиган солиқ солинадиган даромадлар – жами (016 + 026 + 036 + ...-сатрлар йиғиндиси)

 

001

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

400 000

 

 400 000

 

400 000

 

 -

 

 

шу жумладан, шартномалар кесимида:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1

 

№ _____________________________10.05.2013 й.

(шартнома рақами ва санаси кўрсатилади)

011

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ижарага берилган уй-жойнинг умумий майдони (кв.м)

 

012

 

 -

 

 –

 

 –

 

 –

 

 –

 

 68

 

 68

 

 68

 

 68

 

 68

 

 68

 

 -

 

1 кв.м учун ижара тўловининг энг кам миқдори, сўм

 

013

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 2 000

 

 2 000

 

 2 000

 

 2 000

 

 2 000

 

2 000

 

 -

 

Ижара тўловининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган даромад, сўм (012-сатр х 013-сатр)

 

014

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 136 000

 

 136 000

 

 136000

 

136 000

 

 136 000

 

 136 000

 

 -

 

Шартнома бўйича олинадиган даромад, сўм

 

015

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 -

 

Солиқ ҳисоблаш мақсадида аниқланган даромад*, сўм

 

016

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 -

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 400 000

 

 -

 

 
*Шартнома нусхалари илова қилинади.

Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

Имзо Сана
(кун) (ой) (йил)
Изоҳ. Ушбу жадвалда юридик шахсга мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар кўрсатилмайди.

Сизнинг маълумотларингизга кўра, ижара муддати 2013 йилнинг 1 декабрида тугайди. Агар у узайтирилмаса (бошқа ижарачи билан янгиси тузилмаса), солиқ инспекциясига ижарадан даромадлар олиниши барҳам топганлиги тўғрисида хабарнома бериш керак. Буни аввалроқ, шартноманинг амал қилиш муддати тугашигача (ноябрда) қилишни тавсия этамиз.
2014 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай ДСИга солиқ тўланганлиги тўғрисида квитанцияларни илова қилган ҳолда жами йиллик даромад тўғрисида декларация берилади. Декларация шаклидан ташқари, унинг «Уй-жойни ижарага беришдан олинадиган солиқ солинадиган даромадларнинг ҳисоб-китоби» иловаси ҳам тўлдирилиши керак.
Агар мазкур шартнома муддати узайтирилса ёки бошқаси тузилса, сиз белгилаган муддатларда янги дастлабки декларацияни тақдим этишингиз керак.

«СБХ»нинг 19.02.2013 йилдаги 7 (967)-сонида чоп этилган, жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришидан олинган даромадларни декларациялаш тўғрисидаги батафсил тушунтиришларга ҳам қаранг.
Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика