Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Мутахассис жавоб беради

Иккиламчи металлар ва солиқ

Корхона (ходимлар сони бўйича кичик корхона эмас) солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўллайди. Унинг асосий фаолият тури автомобиль йўлларини қуриш ҳисобланади.
Шунингдек темир-терсакларни йиғиш ва металл комбинатига топширишдан даромад оламиз. Улардан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўланадими? Агар тўланмаса, биз қайси давр учун қайта ҳисоб-китоб қилишимиз мумкин, зеро биз темир-терсак топширишдан олинган даромадларга мажбурий ажратмалар ҳисоблаганмиз?

Бош бухгалтер.

 

– Темир-терсакни реализация қилишдан олинадиган даромадларга солиқ солиш, улардан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўлаш улар СКнинг 132-моддасига кўра бошқа даромадларга киритилишига боғлиқ. Агар сиз ўз асосий воситаларингиз чиқиб кетишида (масалан, уларни тугатиш натижасида) олинган ва 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган темир-терсакни реализация қилаётган бўлсангиз, олинган даромад СК 132-моддасининг 1-бандига кўра бошқа материалларга киради ва унга мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар солинмайди (СКнинг 313, 317-моддалари; Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 III бўлими).
Агар сиз темир-терсакни чет шахслардан харид қилсангиз, фикримизча, уни 2900-«Товарлар» ҳисобварағига кирим қилишингиз керак бўлади. Қайта сотиш учун, нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали харид қилинган товарларнинг реализацияси улгуржи савдо деб эътироф этилади (СКнинг 22-моддаси; Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом2). Мазкур фаолият турини амалга ошириш учун лицензия олиш лозим.
Асосий фаолият тури билан бир қаторда савдо фаолиятини амалга оширувчи умумбелгиланган солиқлар тўловчилари солиқ солиш мақсадида унга доир алоҳида ҳисоб юритмайдилар. Савдо фаолиятидан даромадлар умуман корхона бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган даромадлар таркибида ҳисобга олинади ҳамда уларга фойда солиғи, ҚҚС ва мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар солинади.
Корхонада мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар бўйича ортиқча тўлов мавжуд бўлса, у солиқ даври (ортиқча тўлов юзага келган йил) тугаганидан кейин 5 йил мобайнида ҳисобга киритишни ёки ортиқча тўланган суммаларни қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир (СКнинг 38-моддаси).

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
2ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика