Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Солиқ солиш

Идиш қайтарилмаганда

Корхона алкоголли маҳсулот ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаради (ХХТУТ бўйича коди – 18142), умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 
2009 йилда корхона алкоголли маҳсулот реализацияси чоғида асосан айлантириладиган (қайтариладиган) идиш билан ишлаган. Яъни харидорлар бизга идишни уларга ушбу маҳсулотни етказиб бериш шартномаси билан белгиланган шартлар ва муддатларда қайтарар эдилар.
Биз етказиб берувчилардан олган шиша идишларни (янги шишаларни) айлантириладиган идишлар сифатида кирим қилиб, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқараётганда ҚҚСни ҳисобга киритмасдик. 2009 йил охирига келиб ҚҚС билан бирга кирим қилинган айлантириладиган шиша идишлар қолдиқлари мавжуд эди.
2010 йилда корхона раҳбарияти товарни идиш билан бирга, яъни қайтармай бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу сабабли 2010 йил 1 январида мавжуд бўлган айлантириладиган шиша идиш қолдиқлари бўйича ҳисобга киритиш учун ҚҚС суммасини ажратдик, у ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш чоғида 2010 йил январида ҳисобга қабул қилинди. Корхонанинг 2010 йилги ҳисоб сиёсатига тегишли ўзгартиришлар киритилди – идиш маҳсулот таннархига ҚҚСсиз ҳисобдан чиқарилди.
Идишни 2009 йил декабрида олган бўлсак-да, идишга тўғри келадиган ҚҚС бўйича суммани (1.01.2010 йилдаги қолдиқлар бўйича) 2010 йил январида ҳисобга тўғри киритдикми?


– Солиқ кодекси (СК) 199-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига мувофиқ қайтариладиган идишни жўнатиш реализация қилиш бўйича оборот ҳисобланмайди. Қайтариладиган идиш маҳсулот солиб жўнатилган, қиймати ушбу маҳсулот қийматига киритилмайдиган ҳамда шу маҳсулотни етказиб бериш учун тузилган шартномада (контрактда) белгиланган шартларда ва муддатларда маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган идишдир. Агар идиш белгиланган муддатда қайтарилмаса, бундай идишни бериш солиқ солинадиган оборотга киритилади.
Шу тариқа, агар корхонангиз ҚҚС солинадиган маҳсулотни у қуйилган идиш билан бирга, яъни қайтармай туриб реализация қилса, идиш учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси СК 218-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қуйидаги шартларда ҳисобга қабул қилиниши керак:
товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи СКнинг 197-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлса;
товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса;
олинган товарларга (ишларга, хизматларга) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ёки СКнинг 222-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган, қўшилган қиймат солиғи алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса.
СК 218-моддасининг шартларини бажариб сиз 2010 йил январида олдинги йилда харид қилинган идиш бўйича ҚҚСни ҳисобга қабул қилишга ҳақлисиз.


Валерий ЛИ,
Молия вазирлиги солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг бўлим бошлиғи.

Прочитано: 2255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика