Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 21 / Паспорт масалалари

Суд танланмайди

Мен Тошкентда рўйхатдан ўтганман ва яшайман, хотиним эса Чирчиқда яшайди. Вояга етмаган икки боламиз ҳозир хотиним билан бирга яшайди. Мен ажралиш учун судга ариза бермоқчиман, чунки хотиним мени тарк этди. Мен қайси судга мурожаат қила оламан: ўзим рўйхатдан ўтказилган жойдагигами ёки хотиним рўйхатдан ўтказилган жой бўйичами? Бунда қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?

Владислав Т.

 

– Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини сиз хотинингиз рўйхатдан ўтказилган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича судга – фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро (шаҳар) судига топширишингиз керак. Мазкур талаб судга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларидан келиб чиқади, унга кўра ариза фаолият ҳудудида жавобгар доимий яшаш жойи ёки доимий машғулотга эга бўлган судга топширилади.

Бироқ ушбу қоидадан истисно бор. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар, унинг қарамоғида вояга етмаган болалар бўлса ёки ногиронлик ёхуд оғир касалланиш оқибатида унинг учун жавобгар яшайдиган жой бўйича фуқаролик ишларига доир туман, туманлараро (шаҳар) судига бориш қийинчилик туғдирса, даъвогар яшайдиган жой бўйича ҳам берилиши мумкин.

Судга сиз қуйидагиларни тақдим этишингиз лозим:

1) 3 нусхада никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво аризаси (суд девонхонасининг қабул қилинганлик белгиси қўйилган нусхаси сизда қолади, иккинчи нусхаси хотинингизга берилади, учинчи нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга судда қолади);

2) никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

3) паспорт нусхаси;

4) сизнинг яшаш жойингиз ва хотинингиз яшаш жойида (энг яхшиси – манзиллар бюросидан) маълумотномалар;

5) болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

6) давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция1.

Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини судга топшириш учун маҳалла қўмитаси (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарувчи бошқа органи) яраштириш комиссиясининг маълумотномаси талаб қилинмаслигига эътиборингизни қаратамиз.

Даъво аризасини сиз ўзингиз ёзишингиз мумкин – судларда уларнинг намуналари мавжуд, бироқ мен сизга яхшиси мутахассисларга мурожаат қилишни маслаҳат бераман – зеро ҳар бир ҳолат ўзига хосдир.

Шуни ҳам билиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Ушбу чеклаш эр туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган, бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади2.

Никоҳни бекор қилишнинг суд тартиби даъво ишини юритиш тўғрисидаги фуқаролик процессуал қонунчилиги талабларига бўйсунади, унда ишда иштирок этаётган тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари анча батафсил белгиланган.

 

1Судларга бериладиган никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан – ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдорида, такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан даъвогардан ЭКИҲнинг 120 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 1-бандининг «в» кичик банди).

2Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» қарори (20.07.2011 йилдаги 6-сон) 6-банди.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 4641 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика