Norma.uz

Айб турлича бўлади

Корхона/компания/ташкилотга етказилган зарар учун ходимлар қандай ҳолларда моддий жавобгар бўлишлари керак?

С.Хван, бош бухгалтер.

Б.Ҳусаинов, кадрлар хизмати ходими.

«ПиК» фирмаси.

 

– Ходимлар фақат қуйидаги мажбурий шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлгандагина моддий жавобгар бўлишлари керак:

1. Иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар (зиён)нинг мавжудлиги. Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда, Меҳнат кодекси (МК)нинг 198-моддасига мувофиқ, иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади.

2. Ходимнинг ғайриҳуқуқий айбли хулқ-атвори (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги). Бунда ходимнинг қонун ҳужжатлари, корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб йўриқномаси ва бошқа мажбурий меъёрлар, шунингдек иш берувчининг қонуний буйруқлари ва фармойишлари ва ҳоказолар билан белгиланган ўз меҳнат вазифаларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслигини тушуниш керак. Ғайриҳуқуқий айбли хулқ-атвор ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида ифодаланади. Масалан, ходим бойиш мақсадида корхонанинг енгил автомобилидан «такси» сифатида фойдаланади ёки унинг мол-мулкини ўғирлайди, яъни қонун билан тақиқланган ҳаракатни (ғайриҳуқуқий ҳаракатни) содир этади. Ғайриҳуқуқийлик ҳаракатсизлик шаклида ҳам ифодаланиши мумкин, яъни бу ходим тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, мансаб йўриқно­малари билан кўрсатилган ва ҳоказо ҳаракатларни бажармаган ҳоллардир. Масалан, кадрлар бўлимининг бошлиғи меҳнат шарт­номаси бекор қилинган ходимга меҳнат дафтарчасини беришни икки ойга кечиктирди, бу билан у МКнинг 108-моддасини бузади. Бунинг оқибатида ишдан бўшаган ходим бошқа ишга жойлаша олмайди. Корхонадан ходим фойдасига унга меҳнат дафтарчасини беришни икки ойга кечиктирганлик учун ўртача иш ҳақи ундирилди, чунки МКнинг 188-моддасига мувофиқ ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт. Мазкур ҳолда кадрлар бўлими бошлиғининг айби билан корхонага ортиқча пул тўловлари тарзида зарар етказилган. Шу муносабат билан уни моддий жавобгарликка тортиш тўғри бўлади.

3. Зарар етказишда ходимнинг айби. Атайлаб ёки эҳтиётсизлик орқасида иш берувчига атайлаб ёки билвосита тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар етказадиган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этган ходим иш берувчига зарар етказишда айбдор деб топилиши мумкин. У иш берувчига етказилган зарарни, уни атайлаб ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этганлигидан қатъи назар, тўлаши шарт. Шу билан бирга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардаги айб шакли тўланиши керак бўлган зарар миқдорига таъсир кўрсатади. Чунончи, МК 202-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ходим томонидан иш берувчига қасддан зарар етказилиши уни тўлиқ моддий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

4. Айбли ҳаракат ва етказилган зарар ўртасида сабабли алоқа. Агар тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар иш берувчига ходимнинг ғайриқонуний ҳаракати оқибатида етказилган бўлса, ходимнинг қилмиши билан етказилган зарар ўртасида сабабли алоқанинг мавжудлиги яққол кўринади. Айбли хатти-ҳаракат иш берувчига тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар етказилганлиги сабаби бўлиши керак. Масалан, хизмат автомобили ҳайдовчиси йўлнинг муайян участкасида рухсат берилган тезликни оширди ва, бошқарувни уддалай олмай, бошқа автомобилга тўқна­шиб кетди. Ходимнинг хатти-ҳаракати билан бошланган оқибатлар ўртасида сабабли алоқа яққол кўзга ташланади.

Прочитано: 2348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика