Norma.uz

Дарс ўтишни сантехниклик билан қўшиб олиб борсам бўладими?

Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Қишда синфда қувур ёрилиб кетди, уни ўзим тузатдим, чунки ширкатда сантехник бўлиб ишлаш тажрибасига эгаман. Тушунтириб берсангиз, ушбу мактабда ишлаб туриб, ўриндошлик бўйича сантехник вазифаларини бажаришим ёки унинг ўрнида ишлаб туришим мумкинми?

Агар мумкин бўлса, қандай қўшимча иш ҳақига умид қилишим мумкин?

А.Ефремов.

Тошкент шаҳри.

 

– Ўриндошлик асосида ишлашга асосий иш жойида – ички ўриндошлик ёхуд бошқа ташкилотда – ташқи ўриндошликда ишлашга йўл қўйилади (Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом).

Сизнинг ҳолатингизда бу ички ўриндошлик бўлади. Ўриндошлик асосида иш бажарилганида ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаради (Меҳнат кодексининг 160-моддаси). Сиз учун асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошликка вақтинча ҳозир бўлмаган ходим учун ёки бўш лавозим бўйича иш бажарилганда йўл қўйилади. Унинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси (сантехник) учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин (Низомнинг 7-банди).

Сиз билан ўриндошлик асосида ишлаш учун тузиладиган меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги кўрсатилиши керак (Низомнинг 8-банди). Сизнинг ёзма аризангизга кўра асосий иш жойидаги иш берувчи меҳнат дафтарчангизга ўриндошлик асосидаги иш тўғрисида ёзув киритиб (ишга қабул қилишда ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда) иш даврини кўрсатиши мумкин (Низомнинг 10-банди).

Ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шарт­номасига мувофиқ меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади (Низомнинг 11-банди), яъни мазкур лавозим учун белгиланган иш ҳақининг 50%идан кўп бўлмаслиги керак (Низомнинг 7-бандига татбиқан).

Меҳнат муносабатларини бир неча касбда ва ловозимда ишлаш сифатида расмийлаштиришингизга йўл қўйилмайди. Зеро, бир вақтнинг ўзида дарс бериш ва сантехник ишларини бажариш мумкин эмас.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2621 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика