Кўпчилик ссуда, қарз, кредитни бир нарса – қайтариб бериш ва тўлаш ёки тўламаслик шарти билан пул суммасини қарзга бериш деб ҳисоблайдилар. Айни шу сабабли ушбу атамаларнинг ҳаммаси синонимлар деб ҳисоблайдилар. Бундай қараганда ҳақиқатан ҳам шундай: бир шахс бошқа шахсдан муайян пул суммаси ёки бошқа активни олади ва маълум вақт ўтганидан кейин уни қайтаради, баъзан бунинг учун фоизларни тўлайди, баъзан эса тўламайди ҳам. Аслида «кредит», «ссуда» ва «қарз» тушунчалари ўртасида фарқ мавжуд. Мазкур мақолада уларни изоҳлашга ҳаракат қиламиз.