Norma.uz

Совғаларни банк назорат қилмайди

Корхонамиз шуъба корхонанинг 100 фоизлик муассисидир. Унда молиявий қийинчиликлар юзага келганда биз текин молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома туздик. Шартномага кўра унинг устав фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун биз муайян суммани йўналтирамиз. Бироқ хизмат кўрсатувчи банкнинг операциялар юритувчиси, кейинроқ эса юристи ҳам мазкур шартнома бўйича ҳақ тўлашдан бош тортиб, буни шартномада юристнинг хулосаси йўқлиги билан асослашди. Банкнинг ҳаракатлари қанчалик қонуний?

Б.А.,

корхона бош бухгалтери.

 

– Аввал сиз айтган текин молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси ҳадя шарт­номаси таърифига қанчалик мослигини аниқлаб олайлик. Фуқаролик кодексининг (ФК) 502-моддасига кўра ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади. ФКнинг 81-моддасига биноан фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар киради.

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон, бундан кейин – 670-I-сон Қонун) 21-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қо­нун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шарт­номаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди. Бироқ 670-I-сон Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси деб тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув эътироф этилади.

Агар мазкур таърифдан келиб чиқилса, ҳадя шартномаси хўжалик шартномаси деб эътироф этилмайди, чунки унда тарафларнинг бирор-бир ишлар (хизматлар)ни бажариш ёки товарларни бериш бўйича мажбуриятлари қайд этилмаган. У тадбиркорлик фаолияти соҳасига ҳам кирмайди.

Бундан ташқари, 670-I-сон Қонуннинг 23-моддасида хўжалик шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадиган давлат органлари белгиланган. Чунончи, хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни прокуратура органлари амалга оширадилар. Адлия органлари хўжалик юритувчи субъектларга шартнома мажбуриятларини тузиш ва бажариш чоғида ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар, шунингдек ўз ваколатлари доирасида хўжалик шартномаларининг бажарилиш жараёнини назорат қиладилар.

Шу тариқа, банк қуйидаги сабабларга кўра ҳадя шартномасига юридик хулоса берилишини талаб қилишга ҳақли эмас:

ҳадя шартномаси уларни тузаётганда корхона юристи ёки адвокатура ҳуқуқий экспертизани мажбурий равишда ўтказиши талаб этиладиган хўжалик шартномаларига кирмайди;

банк шартномаларни тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш устидан назоратни амалга ошириш ваколат доирасига кирадиган субъектлар рўйхатига кирмайди1.

Сиз банк мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан прокуратура органлари ва (ёки) Марказий банкка қонун билан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлисиз.

Нафақат банклар, балки назорат қилувчи органлар билан ҳам бундай зиддиятларга йўл қўймаслик учун шартномаларнинг номи ва предметини аниқроқ таърифлашни тавсия қиламиз.

 

1Баъзи ҳолларда, масалан, экспорт-импорт контрактларини тузиш чоғида, банкка юридик хулоса берилишини айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари тақозо этади.

 

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист.

 

 

Прочитано: 6035 раз(а)

Комментарии к статье (3)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-05-28 18:49:05, Гость_Fazliddin:
Корхонамизни молиявий ахволи огирлашганда бошка корхонадан кайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам пули олган эдик. Хозирги кунда туман ДСИ ходимлари молиявий ёрдам пули сифатида тушган пул маблагидан 5 фоиз микдорида солик олиб колмокчи.
Айтингчи молиявий ёрдам пули сифатида корхонамизга келиб тушган пул маблагидан солик туланадими??  
F.Q.
2014-09-12 14:09:03, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2015-07-11 10:33:49, Гость_СМК:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика