Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Бизнинг маслаҳатлар

НОРМА ДОИРАСИДАГИ ТЎЛОВЛАРНИ БИЛИНГ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда айрим тушунмовчиликлар юзага келганлиги сабабли бизда савол туғилди: ходимларга бериладиган қандай тўловлар норма доирасидаги тўловлар деб ҳисобланади?  

Каримбой Назруллаев, корхона бухгалтери.

 

– Солиқ солиш мақсадида (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғи) қонунчилик билан алоҳида тўловларнинг турларига нормалар ўрнатилган.

Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятида юридик шахс­лар томонидан жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган харажатлар амалга оширилиши мумкин (СК 171-моддасининг  иккинчи қисми).

Нормалар доирасида ходимларга тўланадиган корхона харажатлари СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига асосан даромад деб эътироф этилмайди, тегишинча уларга СКнинг 306-моддасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Фойда солиғи тўловчилари учун нормалар доирасидаги тўловлар солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида чегириладиган бошқа харажат ҳисобланади, нормалардан ортиқча фойдаланганлик суммаси чегирилмайди. Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида қайд этилган харажатлар ҳисобга олинмайди.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш базасига киритилмайдиган қонунчилик билан белгиланган тўлов турлари ва нормалари қуйидагича:

 

Тўлов турлари

Тўловлар нормаси

Шахсий автомобиллардан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлови

Автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

70 от кучигача – ЭКИҲнинг 2 баравари;

70 дан 100 гача – ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

100 дан юқори – ЭКИҲнинг 4,5 баравари (компенсация тўловини тўлаш ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Тартибга асосан белгиланган)

Хизмат сафарларида­ги ком­пенсация тў­ловлари:

йўл ҳужжатлари бўл­маган тақдирда хизмат сафари ­харажатларини  қоплаш

Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда (СКнинг 143 ва 171-моддалари)

турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатларни қоплаш*

 

Ўзбекистон ҳудудида

Харажатлар ҳар бир сутка учун белгиланган ЭКИҲнинг 2% миқдорида қопланади (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг 12-банди, кейинги ўринларда – 1268-сон Йўриқнома)

Ўзбекистондан таш­қарида

Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар чет эл валютасида АВ томонидан 5.06.2000 йилда 932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибининг 1-иловасида кўрсатилган меъёрлар асосида тўланади (кейинги ўринларда – 932-сон Тартиб)

Суткалик харажатлар:

 

Ўзбекистон ҳудудида

1268-сон Йўриқноманинг 11-бандига асосан хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган ЭКИҲга нисбатан коэффициентларда): Тошкент шаҳрида, шаҳар ва вилоятлар марказларида - 0,1, бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08.

Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.

Ўзбекистондан таш­қарида

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда суткалик харажатлар чет эл валютасида 932-сон Тартибнинг 1-иловасида кўрсатилган меъёрлар асосида тўланади.

Ходимларнинг иш ҳақига ­устамалар:

 

доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган

Мулкчилик шаклидан ва фаолият туридан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳаракатланиш ёки қатнов тусига эга бўлган ишларга тўланадиган устамалар тўғрисида низомга (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарорига илова) мувофиқ тўланади.

вахта усулида ишларни ба­жариш

Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 бараварида

*Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар чет эл валютасида 932-сон Тартибнинг 1-иловасида кўрсатилган меъёрлар асосида тўланади.

 

 

Ташкилотларнинг раҳбарлари белгиланган хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар миқдорини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқига эгалар.

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатда, уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи со­линмайди. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжат­лар бўлмаган тақдирда фақатгина қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасидаги уй-жойни банд қилиш учун тўловлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди).

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 4973 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика