Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Бизнинг маслаҳатлар

ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАНДА

Янги барпо этилган кичик корхонамиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича бошқа юридик шахсларга улгуржи тартибда реализация қилишни бошлади. Корхонамизга улгуржи савдо қилиш учун лицензия олиниши мажбурийми?

Корхонамиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини ижарага олинган дўконимиз орқали реализация қилганда уларни бухгалтерияда қандай нархларда (таннарх ёки реализация нархи бўйича) акс эттириш керак бўлади?

Сардор Мавлонов, МЧЖ раҳбари, ҳам бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

 

– Аввалло, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобининг юритилишида 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг қоидаларига амал қилиш керак бўлади. Солиқ кодексининг (СК) 22-моддасида берилган таърифга кўра, савдо фаолияти дейилганда қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият тушунилади. СКнинг 350-моддасига асосан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни реализация қилиш, жумладан фирма дўкони орқали сотиш савдо фаолияти деб қаралмайди.

Сиз ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотни сотяпсиз, шу сабабли сизнинг фаолиятингиз савдо фаолиятига кирмайди ва улгуржи савдо ҳуқуқига лицензия сизга керак эмас.

 

Сиз қайд этган операциялар 21-сон БҲМСга асосан бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:

Т/p

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Маҳсулотни дўконда реализация қилиш

1

Тайёр маҳсулот омбордан дўконга берилган

2840-«Дўкондаги тайёр маҳ­сулот»

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

2

Маҳсулот учун нақд тушум (терминал бўйича тўлов) келиб тушди

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

5710-«Йўлдаги пул маб­лағлари»

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

3

Дўконда реализация қилинган маҳсулотнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

9110-«Сотилган тайёр маҳ­сулотнинг таннархи»

2840-«Дўкондаги тайёр маҳсулот»

4

Дўкондаги тайёр маҳсулот реализациясидан олинган даромад акс эттирилди

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

5

Реализация қийматига ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилари учун)

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)

6

Бўнаклар ҳисобга олинди

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

Маҳсулотни омбордан улгуржи (нақд пулсиз шаклда) реализация қилиш

1

Маҳсулотни реализация қилишдан тушум ҳисоб-китоб рақамига келиб тушди

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

2

Омбордан реализация қилинган маҳсулотнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

9110-«Сотилган тайёр маҳ­сулотнинг таннархи«

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

3

Тайёр маҳсулотни улгуржи харидорларга реализация қилишдан даромад акс эттирилди

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

4

Реализация қийматига ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилари учун)

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5

Бўнаклар ҳисобга олинди

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

Прочитано: 2645 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика