Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Бизнинг маслаҳатлар

ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР ДАРОМАДНИ ЯШИРИШ ДЕБ БАҲОЛАНАДИ?

Солиқ кодексининг 114-моддасида кирим қилинмаган товарларни сақлаш ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш/камайтириб кўрсатиш (бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

Айтингчи, қуйида келтирилган ҳолатларда ҳам 114-модда қоидалари қўлланилиши тўғрими:

ўзимиз ишлаб чиқарган товарни бозор нархидан арзон нархда сотганда сотиш нархи билан бозор нархи ўртасидаги тафовутга яширилган сумма деб қаралиб, жарима қўлланилиши;

товар реализация қилиниши учун берилган ишончли шахс томонидан талон-торож қилингач, йўқотилган сумма солиқ солинадиган базага қўшилиб, барча солиқлар тўлаб қўйилган тақдирда ҳам унга нисбатан яширин даромад деб қаралиши;

шартнома шартлари ўзгариши натижасида (яъни камайиши) фарқ суммаси яширилган тушум деб қаралиши ва унга жарима қўлланилиши;

воситачилик шартномаси бўйича комитентнинг товарини реализация қилиш натижасида воситачига келиб тушган суммани 2-сон шаклнинг 10-сатрига киритмаслик яширилган тушум деб қаралиши ва унга нисбатан жарима қўлланилиши.

Корхона бухгалтери.

 

– Маълумки, солиққа оид ҳуқуқ­бузарликни содир этганлик учун жавобгарлик, хусусан кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солиш бу солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ёки била туриб солиқ солинадиган базани яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари аниқланганда суд томонидан қўлланиладиган жавобгарлик чораситаркибига киради.

Ушбу нормани қўллашдан мақсад фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги (Конститу­циямизнинг 51-моддаси) ҳамда солиқ солишнинг адолат­лилиги принципи, солиқ тизимининг яго­налиги принципи ва солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи (Солиқ кодексининг (СК) 5-моддаси) иж­росини таъминлашга қаратилган. Яъни ҳар бир шахс бутун республика ҳудудида солиқларни бир хил тўлаши керак.

СКнинг 114-моддасида қуйи­дагилар даромадни яшириш деб эътироф этилади:

Биринчидан, товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги ҳоллари ҳужжат билан тасдиқланганда уларни реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги – Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида бухгалтерия ҳисоби регистрлари иккиёқлама ёзув қои­даларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланклар (шакл­лар) эканлиги белгилаб қўйилган. Демак, реализация қилинганли­ги ҳужжат билан тасдиқланган ҳолатлардагина ҳисобга олиш регистрда акс ­эттирилмаса ушбу модда нормаси қўлланилади.

Иккинчидан, товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги – бунда масалан, ҳисобварақ-фактура алмаштириш ҳолатлари аниқланса, яъни иш бажарувчи билан буюртмачи ўртасида тузилган ҳужжатлар ҳар хил бўлса ёки умуман йўқ қилинса, юқоридаги норма қўлланилади.

Учинчидан, ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган то­варларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги – бунда, масалан омбор ёки савдо нуқтаси кўздан кечирилганда ҳисобда бор деб кўрсатилган товар­ларнинг кам чиқиши билан улар реализация қилинган деб қаралиб, солиқлари тўланмай қолишига олиб келади ва шунда ушбу норма қоидалари қўлланилади.

Шунингдек, СК Умумий қисмининг тўғри ва бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сон қарори (кейинги ўринда – 210-сон қарор) 38-бандида СКнинг 114-моддасига тушунтириш берилган бўлиб, унга кўра юқоридагилардан ташқари Президентнинг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1504-сон Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади ва бу ҳолатда ҳам молиявий жарима қўлланилиши мумкин. Дарвоқе, ушбу рўйхат тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди (210-сон қарор моҳиятидан келиб чиқилса).

Яна шунга эътибор бериш керакки, яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур солиққа оид ҳуқуқбузарлик юзасидан со­лиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, фақатгина юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, СКнинг 114-моддасига асосан жарима қўлланилади, қолган барча ҳолатларда, жумладан сизнинг хатингизда келтирилган вазиятда ҳам СКнинг 114-моддаси қўлланилмайди.

Прочитано: 3336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика