Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Бизнинг маслаҳатлар

ЭКСПОРТ ҚИЛИНИШИДАН ҚАТЪИ НАЗАР...

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган МЧЖ шаклидаги кичик корхонамиз  ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилади. Биз ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси ҳисобланамиз. Ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилишда таннархдан паст нархда реализация қилишимиз тўғрисида тегишли шарт­нома мавжуд.

Бизнинг ҳолатда реализация қилиш нархи билан таннарх ўртасидаги фарққа солиқ солинадими? Агар солинса, у ягона солиқ тўлови тўғрисидаги ҳисоботда қандай акс эттирилади?

Шоҳжаҳон Мирсалимов, корхона раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

–  Солиқ ­кодексининг 355-моддасига кўра, ялпи тушум ягона солиқ тўловининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни чегирган ҳолда (ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахслар учун – товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси тушунилади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда   аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, ма­даният, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим ­муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди.

Демак, сизнинг ҳола­тингизда товарлар таннархидан паст баҳоларда реализация қилинганда ягона солиқ тўлови солинадиган тушумга реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи киритилади. Мазкур тартиб-қоидалар маҳсулотни экспортга реализация қи­лишга ҳам татбиқ этилади.

Маҳсулотни таннархидан паст нархда реализация қилишдан кўрилган зарарлар Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг* 025-сатрида акс эттирилади.

*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига 13-илова.

 

Прочитано: 2268 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика