Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Бизнинг маслаҳатлар

ХОДИМНИНГ ЯИТ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ДАРОМАДЛАРИ

Корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 19211) ходимларининг қуйидаги даромадларидан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисобланадими:

а) корхонамизнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўйича паррандачилик ва чорвачилик бўлимлари орқали ходимларга текинга берилган тухум, гўшт маҳсулотлари;

б) қиш мавсумидан олдин ходимларга текинга берилган қишлоқ  хўжалик  маҳсулотлари;

в) касаллик варақалари бўйича даромад суммаси;

г) декрет таътили бўйича даромад суммаси;

д) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

е) тўй ёки юбилей санаси муносабати билан бир марталик бериладиган моддий ёрдам суммалари.

М.Қарақулов,

«OHANGARON DON» ОАЖ бухгалтери.

 

–  Маълумки, Солиқ кодексининг (СК) 306-моддасида СКнинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, юқорида сиз кўрсатган ҳар бир позицияни алоҳида кўриб чиқамиз, жумладан:

а) корхонанинг ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжалигида ишлаб чиқарилган тухум, гўшт маҳсулотларини ходимларга текинга берилиши СКнинг 177-моддасига асосан солиқ тўловчининг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва унга ягона ижтимоий тўлов ҳамда суғурта бадали ҳисобланмайди;

б)  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар СКнинг 178-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари бўлиб, уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ҳисобланмайди. Шунингдек, СКнинг 179-моддасига асосан ЭКИҲнинг 12 бараваригача бўлган ушбу даромадлардан ҳам даромад солиғи ундирилмайди;

в)  касаллик варақалари бўйича даромад суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар тоифасига киритилиб, СКнинг 178-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромади ҳисобланади ва уларга ягона ижтимоий тўлов ҳамда суғурта бадали ҳисобланмайди;

г)  декрет таътили бўйича даромад суммаси қонун ҳужжат­ларида белгиланган нафақалар тоифасига киритилиб, СКнинг 178-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромади ҳисобланади ва уларга ҳам ягона ижтимоий тўлов ҳамда суғурта бадали ҳисобланмайди;

д) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар моддий ёрдам тариқасида бериладиган тўловлар сирасига киритилиб, СКнинг 178-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромади ҳисобланади ва уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ҳисобланмайди. Шунингдек, ЭКИҲнинг 20 бараваригача бўлган ушбу даромадларга ҳам даромад солиғи солинмайди (СКнинг 179-моддаси);

е) сиз кўрсатган мақсадларда бир марталик бериладиган моддий ёрдам суммалари мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар СКнинг 178-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромади ҳисобланади ва уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ҳисобланмайди. СКнинг 179-моддасига асосан ЭКИҲнинг 12 бараваригача бўлган ушбу даромадларга ҳам даромад солиғи солинмайди.

 

Прочитано: 3105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика