Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Почта қутиси

ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ

Россия фуқароси Ўзбекистонга автомобилда хорижга чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда нотариал тасдиқланган бош ишончнома бўйича келиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, чегарада қандай расмиятчиликларни бажариш ва божхонага қандай тўловларни тўлаш керак бўлади? Машинани қанча муддатга олиб кириш мумкин?

М.Хазеев.

 

–   Товарлар ва транспорт воситаларини юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) қоидаларига1 кўра республикамиз божхона ҳудудига хорижий фуқаролар ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган ва шахсий эҳтиёжларни қондириш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари вақтинчалик четдан олиб келинганда божхона юк декларацияси расмийлаштирилмайди, божхона божлари ва солиқлардан озод қилиш бир йил мобайнида 3 ойгача бўлган муддатга берилади.

–  Кириш божхона постида ҳайдовчи Т-6 шаклидаги божхона декларацияси 6-бандининг «б» кичик бандида2 вақтинчалик олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиши лозим. Бу ерда ҳайдовчи тақдим этган паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, техник талон асосида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбурият расмийлаштирилади («Авто» ЯААТга тегишли маълумотлар киритилади). Ўзбекистон ҳудудида хорижий транспорт воситасидан фойдаланганда ҳайдовчи ўз ёнида ушбу ҳужжатга эга бўлиши керак.

Автомобиль 3 ой ўтгандан кейин қайтариб олиб чиқиб кетилмаган тақдирда, унга нисбатан вақтинчалик четдан олиб келишнинг бундан кейинги муддати учун даврий божхона тўловлари қўлланади, бунда уни олиб келган шахснинг ёки вақтинчалик олиб келиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахснинг номига юк божхона декларацияси расмийлаштирилади.

Агар сиз автотранспорт воситасини ўз вақтида олиб чиқиб кетмаган ёки тегишли божхона режимида расмийлаштирмаган бўлсангиз, қайтариб олиб чиқиб кетишнинг муддати ўтган ҳар бир куни учун двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметри учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Автотранспортни Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш шартлари Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидалари3 билан бел­гиланади. Хусусан, улар ўзгаришсиз ҳолатда қайтарилиши керак, транспортда ташиш, сақлаш ва фойдаланишнинг нормал шарт-шароитларида табиий эскириш ёхуд камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно. Уларни вақтинча олиб киришга, транспорт воситалари уларни олиб чиқиб кетишда божхона органи томонидан идентификация қилиниши шарти билан, йўл қўйилади.

 

1ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон қарорига 2-илова.

2Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

3ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 5087 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика