Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 20 / Илмий конференци

БОЖХОНА ТИЗИМИ: РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

16 май куни Олий ҳарбий божхона институти ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасида божхона тизимининг ривожланиши ва истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

 

Конференцияда Давлат божхона қўмитасининг етакчи мутахассислари, ахборот технологиялари бошқармалари бошлиқлари ҳамда вазирликлар ва турдош олий таълим муассасаларининг олимлари, шунингдек Олий ҳарбий божхона институти профессор-ўқитувчиларининг конференция кун тартибига киритилган мавзулар юзасидан тайёрлаган маърузалари тингланди.

Конференция ўз ишини «Божхона иши ва божхона ҳуқуқини такомиллаштириш омиллари» ҳамда «Божхона ишида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва психологик ма­салалар» секцияларига бўлинган ҳолда олиб борди.

Мустақилликка эришилгандан сўнг ўтган қисқа тарихий муддатда Президентимизнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда халқаро талабларга жавоб берадиган божхона хизмати ташкил этилди, унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи мақоми берилди. Ўзбекистон Республикаси парламенти томонидан Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида» ва «Бож тарифи тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. 2003 йил 22 майда бевосита республикамиз раҳбарининг қарори билан Солиқ ва божхона органлари академиясининг «Божхона иши» факультети ва ДБҚнинг Божхона коллежи негизида Божхона хизмати учун малакали мутахассислар тайёрлайдиган Марказий Осиёда ягона бўлган Олий ҳарбий божхона институти ташкил этилди. Институт ноёб ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган моддий-техник базага эга. Унда таълим жараёни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ўқув юртларидаги илғор тажриба асосида олиб борилади. Жумладан, Россия Федерацияси Божхона академияси ва Олий ҳарбий божхона институти ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. 

Олий ҳарбий божхона институтида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, асосан, божхона назорати ва божхона расмийлаштируви жараёнларини замонавий ахборот технологияларини қўллаш ҳисобига такомиллаштириш, божхона ишининг турли йўналишлари бўйича ўқув жараёнида ва божхона постлари амалиётида қўллаш учун услубий қўлланмалар яратиш, бир сўз билан айтганда, божхона тизими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Ўқув жараёнларига 20 нафардан ортиқ фан доктори ва номзодлари, 10 нафарга яқин доцент илмий унвонига эга бўлган илмий педагогик кадрлар жалб этилган. Ҳозирги кунда 30 дан ортиқ тадқиқотчи божхона иши ва ҳуқуқининг турли муаммолари бўйича ўзларининг докторлик диссертациялари устида илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Божхона маъмуриятчилиги ва унинг мақсади, вазифалари; тизимга ахборот технологияларини татбиқ этишнинг бугунги ҳолати, божхона назоратини ташкил этиш борасидаги ислоҳотлар, кадрлар сиёсати, божхона қонунчилиги каби муҳим мавзуларни ўз ичига олган конференция қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Конференция иштирокчилари соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Нурбек САЛОМОВ,

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.

Раҳматилла Гаипназаров,

Илмий-тадқиқот ва нашриёт бўлими бошлиғи.

Прочитано: 4673 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика