Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 19 / Солиқ солиш

СИЗ ИМТИЁЗГА ЭГАСИЗ...

Пенсионерларга солиқ тўлашда қандай имтиёзлар берилади?

Жамшид.

 

– Пенсионерлар учун солиқлар бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзларни аниқлаш учун аввало улар қандай солиқлар ва тўловларни тўловчилар эканлигини белгилаш лозим. Солиқ кодексига (СК) мувофиқ улар қуйидаги солиқларни тўловчиси бўлишлари мумкин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, агар улар, пенсиядан ташқари, СКнинг 172–178-моддаларида кўрсатилган юридик ва жисмоний шахс­лардан даромад олишса (СКнинг 167-моддаси);

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, агар пенсионер меҳнат шартномаси бўйича ишласа ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлар бажарса, хизматлар кўрсатса ва СКнинг 172–175-моддаларига кўра меҳнат ҳақи тарзида даромад олса (СКнинг 305, 307-моддалари);

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, агар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотларга мулк ҳуқуқида эга бўлса (СКнинг 272, 273-моддалари). Агар рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатлар унинг номига расмийлаштирилган бўлса, пенсионер мулкдор ҳисобланади;

мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (СКнинг 287-моддаси). Ер солиғи солиш объекти ҳисобланадиган ер участкалари СКнинг 288-моддасида келтирилади.

ЖШДС бўйича имтиёзлар СКнинг 179, 180-моддаларида, мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар СКнинг 275-моддасида, ер солиғи бўйича имтиёзлар СКнинг 290-моддасида белгиланган.

Пенсионерлар учун Солиқ кодексида мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Чунончи, СК 275-моддасининг 5-бандига ва Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 18-илованинг изоҳлари 2-бандига биноан пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулкка 60 кв.м ҳажмида (солиқ солинмайдиган энг кам ҳажм) солиқ солинмайди. Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади, уни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ инспекциясига тақдим этиш лозим.

Ер солиғини тўлашдан ёлғиз пенсионерлар, ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар озод қилинадилар (СК 290-моддасининг 5-банди). Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки  Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади. Агар пенсионер солиқ солиш объектларидан (мол-мулк, ер участкалари) тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланса ёхуд уларни юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берса, кўрсатилган имтиёзлар қўлланмайди ва солиқлар юридик шахслар учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади (СКнинг 175, 276, 291-моддалари).

Бундан ташқари, пенсионер умумий асосларда қонун ҳужжатлари билан жисмоний шахслар учун белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланишга ҳақли. Масалан, СК 282-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган, солиқ солинмайдиган ер участкалари қисмида назарда тутилган имтиёзлар ер солиғи тўловчиси ҳисобланган жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилади (СКнинг 290-моддаси). Яъни пенсионерда солиқ солинмайдиган ер участкалари (айтайлик, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштириладиган ерлар, янги барпо этилган боғлар, узумзорлар ва тутзорлар ва ҳоказо) мавжуд бўлса, у пенсионерларга мансублиги боис эмас, СКнинг 290-моддаси асосида умумий тартибда ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллашда ҳам худди шундай ёндашув бўлади. Хусусан, ишламайдиган пенсионерларга солиқ солишдан озод қилиш (юридик шахслардан календарь йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам учун) тарзида имтиёз белгиланган (СК 179-моддасининг 14-банди). Айни вақтда пенсионерлар жисмоний шахслар учун ЖШДС бўйича умумбелгиланган имтиёзларга ҳам ҳақлилар. Мисол учун, пенсионернинг шахсий автомобилини сотишдан олган даромадига ЖШДС солинмайди. Бунга сабаб уни пенсионер олганлиги эмас, балки умумий тартиб шундай, зеро имтиёз барча жисмоний шахсларга татбиқ этилади (СК 179-моддасининг 11-банди). Шунингдек пенсионерлар умумий асосларда алоҳида олинадиган даромадларга солиқнинг энг кам ставкасини (2013 йилда – 8%) қўллаш тарзидаги имтиёз олишга ҳақлилар. Бундай даромадларнинг рўйхати СКнинг 181-моддасида белгиланган.

Бундан ташқари, пенсионерлар рўйхати жадвалда келтирилган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзларни қўллашга ҳақлилар.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Имтиёз тақдим этиладиган шахслар

Солиқлар тури

Имтиёзлар тури

Асос

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахс­лар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар.

 

Имтиёз «Ўзбекистон Қаҳрамони» гувоҳномаси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчаси, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланганларнинг орден дафтарчаси асосида тақдим этилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди*

Мол-мулк солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

Ер солиғи

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

Хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941–1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқинлари.

 

Имтиёз уруш қатнашчисининг гувоҳномаси асосида, меҳнат фронтининг фахрийлари ва концлагерларнинг собиқ ёш тутқинларига - имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ёки Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди*

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 1 ва 2-иловаларда саналиб, уларга тенглаштирилган шахслар.

 

Имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади

Мол-мулк солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

Ер солиғи

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

Ленинград шаҳрида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача қамал даврида ишлаган фуқаролар.

 

Имтиёз ушбу шахслар қамал даврида Ленинград шаҳри корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди*

Ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ногирон бўлиб қолганлар.

 

Имтиёз ногироннинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди*

I ва II гуруҳ ногиронлари.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки ТМЭК маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди*

Мол-мулк солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 6-банди

Ер

солиғи

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

Собиқ СССРни, ЎзРнинг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).

 

Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки ИИВнинг, шунингдек ЎзР Мудофаа вазирлиги, МХХ ёхуд ИИВнинг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Бева хотинларга (бева эрларга) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди*

Мол-мулк солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

Хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар.

 

Имтиёз имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ёки собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги қўмитаси ёки ИИВ, шунингдек ЎзР Мудофаа вазирлиги, МХХ ёхуд ИИВ мудофаа ишлари бўйича бўлимлари, ҳарбий қисмлари, ҳарбий-ўқув юртлари, корхоналари, муассасалари ёки ташкилотларининг маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди*

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар.

 

Имтиёз ТМЭК маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш қатнашчисининг гувоҳномаси, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан берилган, имтиёз берилиши учун асос бўлувчи бошқа ҳужжатлар асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди*

Болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича  солиқ солишдан озод қилинган

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг

12-банди*

Прокуратура органларининг даража унвонларига эга бўлган ходимлари

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадларидан солиқ тўловидан озод қилинган

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьялари

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадларидан солиқ тўловидан озод қилинган

Президентнинг 2.08.2012 йилдаги ПФ-4459-сон Фармони 1-банди

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар (туристик йўлланмалар бундан мустасно) уларга қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаб бериладиган мазкур корхонада ишламайдиган ногиронлар

Жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи

Йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммаларига солиқ солинмайди

СК

179-моддасининг 2-банди

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар).

 

Имтиёз ТМЭКнинг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади

Мол-мулк солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

Ер солиғи

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

Яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари

Ер солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

Шахсий пенсия тайинланган шахслар

Ер солиғи

Солиқ тўлашдан озод қилинган

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 8-банди

Кўчириб келтирилган фуқаролар

Ер солиғи

Келиб жойлашган жойлари бўйича ер участкалари берилган пайтдан эътиборан 5 йилгача озод қилинганлар

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 9-банди

           

 

*Агар жисмоний шахс СК 180-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бир нечта асос бўйича

имтиёзларга доир ҳуқуққа эга бўлса, унга танлашига қараб фақат битта им­тиёз берилади.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 4316 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика