Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯСТ: ЯНГИ АСБОБ-УСКУНА ЮЗАСИДАН ИМТИЁЗ

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга (ЎзРнинг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сон Қонуни   таҳририда) асосан 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг  халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга,  лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади, бунда солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида амалга оширилади.

Бизнинг МЧЖ ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб, асосий фаолият тури (ХХТУТ бўйича коди – 85400) синов лабораторияси ишларини олиб бориш ҳисобланади (аккредитация гувоҳномасига эга).

2012–2013 йиллар давомида маҳсулотларни таҳлилдан ўтказиш учун ҳаво тортувчи шкафлар,  электрон ўлчов воситаси,  рН-метр ҳамда асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун мўлжалланган столлар харид қилиниб, асосий воситага кирим қилинган. ЎРҚ-345-сон Қонунга мувофиқ асбоб-ускуналарни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммасига солиқ солинадиган базани камайтиришга ҳақлимизми?

МЧЖ бухгалтери.

 

–  Ушбу имтиёз Президентнинг 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон Фармони билан берилган ва Солиқ кодексининг 356-моддаси билан тартибга солинади. Ушбу имтиёзни қўллаш тартиби  Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Низомнинг 12-бандида ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилиши белгиланган. Солиқ солинадиган базани камайтириш технологик асбоб-ускуналар фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб 5 йил мобайнида амалга оширилади.

Бунда сизнинг фаолиятингиз (ХХТУТ бўйича коди – 85400) сув ва ҳаво тозалиги билан боғлиқ ўлчашлар, радиактивликни ўлчаш, тутун ва оқава сувлар кабиларнинг ифлосланиш манбаларини тадқиқ этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабиларнинг сифати соҳасини тадқиқ этиш ҳисобланади.

Саволингиздан кўриниб турибдики, сиз олиб келган асосий воситалар фаолиятингизни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ҳисобланади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, сиз ушбу имтиёздан олиб келинган янги технологик жиҳоз ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан ошмаган бўлгандагина фойдалана оласиз.

Бундан ташқари, ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар тушум қайси фаолият туридан олинган бўлишидан қатъи назар, солиқ солинадиган базанинг барча суммасига нисбатан татбиқ этилади.     

Жавобни экспертимиз

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 3225 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика