Norma.uz

КИМ «ЎНЛИККА» КИРДИ

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва «Аудитрейтинг» рейтинг агентлиги «Аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотларининг амалий ­фаоллигини ошириш» мавзусида республика конференциясини ўтказдилар. Унда Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги, аудиторлик ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, сертификатланган аудиторлар, журналистлар иштирок этишди.

 

Конференция иштирокчиларини Олий Мажлис депутатлари Насим Алимов ва Мавлуда Нишонова қутладилар.

Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи Шарофиддин Ҳайдаров мамлакатимиз аудиторлик хизматлари бозорининг ҳолати тўғрисида сўзлаб берди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 104 аудиторлик компанияси фаолият юритяпти. Уларнинг 69 таси барча хўжалик юритувчи субъектларда аудит ўтказиш ҳуқуқини берадиган лицензияларга эгадир. 12 таси ташаббус тарзидаги ва мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиши мумкин, бундан ОАЖ, банклар ва суғурта ташкилотлари мустасно. 23 аудиторлик компанияси фақат ташаббус тарзидаги текширишларни ўтказади.

Шу тариқа, 66%дан ортиқ аудиторлик ташкилоти энг юқори малакага эга. Бу эса жуда юқори кўрсаткич. Яна бир ижобий кўрсаткич – компанияларнинг 55,7%и аудит бозорида 10 йилдан кўпроқ вақтдан бери ишлаб келади. 1 апрель ҳолати аудиторлик компанияларининг қарийб 40%и Тошкентда, қолганлари республика минтақаларида рўйхатдан ўтказилган. Малакали сертификатланган аудитор мақомига 683 мутахассис эга.

Ҳар йили аудиторлик хизматларининг ҳажми 8–13%га кўпаяди, ўтган йили унинг ўсиши 8,4%ни (32 млрд сўм) ташкил қилди. 2013 йилнинг биринчи чорагида 6,4 млрд сўмдан кўп қийматда бундай хизматлар кўрсатилди – бу эса бундан аввалги йилнинг худди шундай даври билан таққослаганда 10,1% кўп.

Маърузачи бозорни ривожлантиришнинг асосий омиллари бу мижозлар базасини кўпайтириш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини оширишдир, деб таъкидлади.

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси кенгашининг раиси Миновар Тўлахўжаева рейтинг ўтказиш амалиётига тўхталди.

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг қиёслама баҳоси беш йилдан буён амалга ошириляпти. Унинг асосига танланган параметрлар бўйича умумлаштирилган тавсиф қўйилган бўлиб, у аудиторлик ташкилотларини табақалаштириш имконини беради. Рейтинг тегишли лицензияларга эга бўлган ва халқаро аудиторлик ташкилотларининг миллий бозорида иш юритадиган компанияларнинг уч гуруҳи бўйича ўтказилади.

Рейтинг услубияти ҳар йили янгиланади. 2012 йил якунлари бўйича у уч омил бўйича ўтказилди.

Молиявий кўрсаткичлар (у умумий баҳонинг 40% баллини беради).

Ушбу омил ўз ичига хизматлар реализациясидан соф тушум ва унинг ўтган йил билан таққослаганда ўсиши ҳамда ўз капитали миқдорини олади.

Амалий фаоллик (умумий баҳонинг 30%и).

Ушбу омил бўйича аудит бозоридаги фаолият муддати, халқаро аудит тармоғида иштирок этиш, профессионал жамоат бирлашмасида аъзолик, 2010–2012 йилларда сифат ташқи назоратидан ўтиш баҳоланади. Қўшимча балларни банк сертификатининг мавжудлиги, компаниянинг амалдаги веб-сайти ва унинг фаоллигига далолат қилувчи бошқа омиллар келтирилади.

Корпоратив салоҳият (рейтингнинг 30%и).

Ушбу омил CAP, CIPA, ­ДипИФР, ACCA ёки CPA сертификатларига эга бўлган аудиторлар сони, солиқ маслаҳатчиси, қимматли қоғозлар бозори, «Йилнинг энг яхши аудитори» танловининг биринчи-учинчи турларида иштирок этиш, раҳбарнинг муваффақиятли аттестациясини ҳисобга олади.

М.Тўлахўжаева шунингдек ЎзБАМУ аъзоларининг 2011–2012 йиллардаги ишининг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот берди ва кўрсаткичларни таҳлил қилди.

Конференция иштирокчилари ўтказилган рейтинг–2012 аудиторлик ташкилотларини баҳолаш услубиятининг самарадорлигини қизғин муҳокама қилдилар. Бу борадаги ўз фикрларини «Marikon Audit» МЧЖ директори Наталья Кондратова, «Buxgalter-Audit» МЧЖ раҳбари Зулфия Шайхисломова, Шарофиддин Ҳайдаров, Аудиторлар палатаси Кенгаши раиси Неъматулла Каримов, Аудиторлар палатаси бошқаруви раиси Равшан Ҳайдаров, «Fineks» МЧЖ директори Борис Фроянченколар билдирдилар («СБХ»нинг навбатдаги сонларида «Аудитор хабарномаси» чоп этилади, ундан сиз муҳокама қилинаётган масалалар бўйича конференция иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини билиб оласиз).

Конференция рейтинг–2012 етакчиларига сертификатлар топшириш билан якунланди. Уларнинг соҳиблари «Grant Thornton», «Tsiar-Finans», «PKF Mak Alyans», «Dok-Audit», «Uhy Tashkent», «Marikon Audit», «FTF- Audit», «Konsaudit-Adolat», «Buxgalter Audit», «Audit Income» масъулияти чекланган жамиятлари бўлишди.

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 2133 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика