Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ ҳисоботи тақдим этилганда

Бугунги кунда МЧЖ ҳисоботларни ДСИга электрон шаклда юбормоқда, аммо ДСИдан улар қабул қилинганлиги тўғрисида ёзма жавоб хатлари келмади. Нега ДСИ ходимлари электрон ҳисоботларни вақтида кўриб чиқиб, қабул қилинганлиги тўғрисида почтамизга хабар жўнатмайди?

Сиздан илтимосимиз, солиқ ҳисоботини тузиш ва уни тақдим этиш тартиби бўйича батафсил маслаҳат берсангиз.

Бердиёр Ҳамроев,

МЧЖ директори. Фарғона вилояти.

 

– СКнинг 44-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи қоғозда ва (ёки) электрон ҳужжатга доир талабларга риоя этилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида тузилади. Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан имзоланиши, шунингдек агар у юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланиши керак. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг зиммасига юклатилади.

СКнинг 45-моддасига биноан, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан СКда белгиланган муддатларда, у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Айрим турдаги солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи ҳам объектлар бўйича ҳисобга қўйилган жой бўйича тақдим этилади.

Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли:

а) шахсан олиб бориб бериш тартибида;

б) почта орқали буюртма хат билан;

в) телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида.

Шу билан бирга, солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш санаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

– солиқ ҳисоботи шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этилганда – солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилиб олинган сана;

– солиқ ҳисоботи почта орқали буюртма хат билан тақдим этилганда – алоқа ташкилотининг тамғасида кўрсатилган, почта жўнатмаси жўнатилган сана;

– солиқ ҳисоботи электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда – электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан олинган сана.

Шуни эътиборга олиш лозимки, давлат солиқ хизмати органи шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботини қабул қилиб олишни рад этишга ҳақли эмас ҳамда солиқ тўловчининг талабига биноан солиқ ҳисоботининг нусхасига ҳисобот қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйиши лозим.

Солиқ ҳисоботлари телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориши шарт.

Шунингдек, солиқ ҳисоботлари дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади. Солиқ ҳисоботи қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органига тақдим этилмаган деб ҳисобланади, агар:

а) солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса;

б) солиқ даври ва (ёки) солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси кўрсатилмаган бўлса;

в) СКнинг 43 ва 44-моддаларида солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса.

Белгиланмаган шаклдаги солиқ ҳисоботи тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи ҳисобот олинган кундан эътиборан 3 кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчига ёзма билдириш юборади ва аниқ фикр-мулоҳазаларни кўрсатган ҳолда уни маромига етказиш учун қайтаради.

Камчиликлари тузатилган солиқ ҳисоботлари уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугагунига қадар тақдим этилган тақдирда, корхона ёки ташкилотга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда электрон ҳужжат тарзида юборилган ҳисоботлар бўйича ДСИдан уларнинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олиниши лозим. Бундай тасдиқнома олинмаган тақдирда сиз рўйхатдан ўтган ДСИга мурожаат қилишингиз ўринли ҳисобланади.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2418 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика