Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Устуворликлар

Янги марралар сари

23 апрелда пойтахтдаги «Grand Mir Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси (ЎзБАМФ) аъзоларининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. У ушбу ташкилотнинг 12 йиллиги санасига тўғри келди.

 

Ана шу йиллар ичида ЎзБАМФ ҳамфикрларнинг нуфузли профессионал бирлашмасига айланди. Бугунги кунда у Федерациянинг 61 ҳақиқий ва 96 уюшган аъзоси, 692 нафар аъзоликка номзодни бирлаштиради.

ЎзБАМФ 549 сертификатланган амалиётчи бухгалтер (САР), 48 сертификатланган халқаро профессионал бухгалтерни (CIPA) тайёрлаган. 33 киши Халқаро молиявий ҳисобот (DipIFR) бўйича, 10 киши «Банк хатари асослари» (CARP) дастури бўйича диплом эгаларидир.

Йиғилиш иштирокчилари 2012 йилдаги ЎзБАМФ молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, тафтиш комиссияси ва Федерация қўмиталарининг  ҳисоботларини тингладилар. Улар томонидан жорий йилга ҳаракатлар режаси ва бюджет қабул қилинди. Халқаро бухгалтерлар федерациясига (IFAC) аъзо бўлиш ҳамда Сертификатланган бухгалтерлар ва аудиторлар Евросиё кенгаши (СБАЕК) фаолиятида иштирок этиш Федерациянинг стратегик вазифаларидан бири этиб белгиланган.

2012–2014 йилларда ЎзБАМФ Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва Жаҳон хатарларни бош-қариш бўйича малакали мутахассислар уюшмаси (GARP) билан ҳамкорликда 100 кишини ихтисослашган дастур бўйича ўқитишни режалаштиряпти. Федерация ваколатли давлат органлари билан биргаликда Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича USAID лойиҳаси доирасида ТИФ бўйича мутахассисларни сертификатлаш тизимини жорий этишга доир қатор тадбирларни амалга оширишни мўлжаллаган.

ЎзБАМФ аъзолари учун «катта тўртлик» экспертларини таклиф этган ҳолда МҲХС ва ҲАС бўйича семинарлар ўтказилади.

ЎзБАМФ қонун ижодкорлиги фаолиятида фаол иштирок этиб, ўтган йили «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.

Йиғилиш иштирокчилари ЎзБАМФ бошқаруви раиси этиб иқтисод фанлари доктори, профессор Н.А.Иброҳимов, унинг ўринбосари этиб О.В.Огневчукни (CIPA) сайлашди. Ижрочи директор этиб Д.А.Султонова тайинланди.

Умумий йиғилишда шунингдек тегишли синовлардан ўтиб ўз юқори малакасини тасдиқлаган мутахассисларга CAP, CIPA, DipIFR халқаро профессионал сертификатлари ҳам топширилди.

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2263 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика