Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

«Соддалар» ҚҚС тўламайди

Бизнинг микрофирма қўшилган қиймат солиғи тўламайдиган ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Бироқ бизда ноль даражали ставкада ҚҚС солинадиган хизматларни реализация қилиш (маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимга кўра ишларни бажаришда иштирок этадиган инвесторларга, шунингдек солиқ имтиёзларига эга бўлган айрим корхоналарга реализация қилиш) обороти ҳосил бўлиб, улар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди. Шу муносабат билан бир савол туғилади: биз ушбу операциялар бўйича ҚҚСга доир солиқ ҳисоб-китобларини топширишимиз керакми ёки йўқми?

Дурдона Раҳимова, МЧЖ бухгалтери.

Қибрай тумани.

 

– СКнинг 197-моддасига кўра, қуйидагилар ҚҚС тўловчилар ҳисобланмайди:

нотижорат ташкилотлар, бундан тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари мустасно;

солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланади ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидаларини қўллашни назарда тутади. Хусусан, ягона солиқ тўлови жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнида тўланади.

Шуни қайд этиш лозимки, ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг навбатдаги чораги бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмасдан, янги ташкил этилаётган ягона солиқ тўловини тўловчи юридик шахслар эса фаолият бошлангунига қадар тақдим этиладиган ёзма билдиришга асосан ихтиёрий асосда ҚҚС тўлаши мумкин.

Шу тариқа, фақат ҚҚС тўловчилари ҳисобланган юридик шахслар ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни топширадилар ва ноль даражали ставкани қўллайдилар.

Сизнинг корхонангиз улар тоифасига кирмаслиги туфайли ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС суммасини кўрсатмасдан ёзилиши лозим. ҚҚС ўрнига «Қўшилган қиймат солиғисиз» штампи қўйилади (ёзиб қўйилади).

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика