Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Қонунбузарликлар фош этилди

Телефон хизмат доирасидан «ташқари»да

Ташқаридан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг импорт қилинишига йўл қўймаслик учун мамлакатимизда тегишли қонунчилик базаси яратилган. Лекин баъзи уддабуронлар бу қонунчилик чегараларини бузишга ҳаракат қилиб турадилар. Божхоначи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликдаги фаолият натижасида уларнинг бундай ноқонуний «тадбиркорлиги»га чек қўйилмоқда.

 

Божхоначилар томонидан «ВАЗ-21063» русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганда, унда қоракўллик Ж.Раҳимов томонидан 7 хил русумдаги 106 дона уяли телефон аппаратлари ҳамда уларга тегишли турли аксессуарлар яширин равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Қонунбузар қиймати салкам 10 млн сўмлик ушбу контрабанда товарларининг биронтасига тегишли ҳужжатни тақдим қила олмади.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари «Яллама» божхона пости орқали юртимизга пиёда кириб келаётган тошкентлик М.Юсупованинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Қарангки, бу аёл салкам 2 минг дона уяли телефон аппарати учун мўлжалланган хотира карталарини яширин олиб киришнинг антиқа йўлини «кашф» қилибди: бу карталарни у кийимлари остидан баданига елимлаб чиққан экан.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари ҳам «Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган наманганлик Қ.Якубовнинг 4 турдаги 12 дона уяли телефон аппаратларини божхона баённомаси ва оғзаки сўровларда маълум қилмасдан олиб ўтишига йўл қўйишмади.

Худди шу йўналишда юртимизга қайтган А.Ҳасановнинг ҳам салкам 7,7 млн сўмлик Samsung Galaxy туркумидаги 20 дона смартфонларни қўл юклари орасига яшириб олиб киришига имкон берилмади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 665 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 8,3 млрд сўмдан ортиқ бўлган салкам 51 минг дона уяли алоқа телефон аппаратлари ва 75 минг дона турли телефон аксессуарларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Прочитано: 2707 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика