Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Бевосита мулоқот

Пенсия ва солиқ имтиёзи

 

Мен беваман, 3 нафар болам бор: 15, 12 ва 3 ёшда. Катта ўғлим яқинда 16 га тўлади. Боқувчини йўқотиш ҳолати бўйича пенсия оламан. Ҳозирги вақтда ишлайман. Мен ишлаб топган даромадларга СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида кўрсатилган даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланадими?

 

– СК 180-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган муайян тоифадаги шахс­ларнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан қисман, ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида озод қилинади. Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор бева аёл ва бева эркаклар ушбу имтиёздан фойдаланишлари мумкин, фақат шарти шуки, улар боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бўлишлари керак (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 11-банди). Пенсия жам-ғармаси туман (шаҳар) бўлимининг тегишли маълумотномаси пенсия берилмаётганлигининг тасдиғи ҳисобланади.

Сиз боқувчини йўқотганлик ҳолати бўйича пенсия олишингиз боис, ушбу имтиёз сизга татбиқ этилмайди.

200-00-59 телефон рақами орқали ҳамда norma.uz сайтига келиб тушган саволларга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.

 

 

Прочитано: 2414 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика