Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Божхона

Маркировкаланадиган товарлар

Бизнинг МЧЖ кўп йиллардан бери маиший ва ташкилий техникани импорт қилиб келади. Бизга маълум қилишларича, махсус белгилар билан маркировкаланадиган товарларнинг рўйхати тўлдирилибди. Бу қайси ҳужжатларда назарда тутилган? ТИФ ТН бўйича қайси товарлар унга киритилган?

А.Сибгатулина.

 

Яқинда Ҳукуматнинг қарори билан хориждан келтириладиган уяли телефонларни маркировкалаш жорий этилди. Бу қандай таомил? У қанча вақтни ўз ичига олади ва унинг қиймати қандай?

К.Баҳромов.

 

РЎЙХАТНИНГ УЗАЙТИРИЛИШИ

– Ҳақиқатан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2013 йилдаги 47-сон қарори1 билан Ҳукуматнинг «Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» қарорига (12.12.2011 йилдаги 324-сон, бундан кейин – 324-сон қарор) қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Чунончи, Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхатига (324-сон қарорга 2-илова) эркин муомалага чиқаришгача уяли алоқа тармоқлари ёки бошқа симсиз алоқа тармоқлари учун телефон аппаратлари, шунингдек сиқилган ёки суюлтирилган газ учун идишлар киритилган. Бундан ташқари, «DVD-проигривателлар» банди кенгайтирилди. Энди у видеотюнерга бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган видеоёзиш ёки видеотиклаш аппаратлари деб ўқилади.

Ушбу товарларни махсус белгилар билан маркировкаламасдан реализация қилишга Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 180 кун мобайнида, яъни 2013 йил 19 августгача рухсат берилади.

 

Маълумот учун! Махсус назорат идентификация белгилари билан маркировкаланадиган истеъмол товарларининг рўйхати Президентнинг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» қарорини (29.01.2013 йилдаги ПҚ-1913-сон, бундан кейин – ПҚ-1913-сон қарор) бажариш учун кенгайтирилди.

 

Янги киритилган товарлардан ташқари Рўйхатга юқори технологик техника, асосан маиший техника киради. Булар: газ плиталари; ҳавони кондициялаш учун қурилма; совутгич ёки музлатгичлар, маиший компрессион совутгичлар; уй-рўзғор идишларини ювиш машиналари; принтерлар, нусха кўчириш техникаси; маиший кир ювиш машиналари; электр плиталари; чангютгичлар; мусиқий марказлар, уй кинотеатрлари; телевизион аппаратлар2.

БУ НИМА УЧУН КЕРАК?

Эркин муомалага чиқаргунча олиб кириладиган товарларнинг айрим гуруҳларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировкалаш 2012 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг Давлат божхона хизмати органларини янада такомиллаштириш ва улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига доир қарорини (10.08.2011 йилдаги ПҚ-1595-сон) бажариш учун жорий этилган. У республикамизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитида қулай шарт-шароитлар ва соғлом рақобат яратиш ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Ушбу таомилни Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисида низом (324-сон қарорга 1-илова, бундан кейин 324-сон Низом) тартибга солади.

Четдан келтириладиган истеъмол товарларини идентификация рақамлари билан маркировка қилиш божхона пос­ти ходимлари томонидан товар тушган жой бўйича импорт божхона режимига божхонада расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади. Импортчи шахслар БЮДнинг 31-устунида (тасдиқланган қоғоз ва электрон шаклларда) тайёрловчи завод томонидан етказиб бериладиган четдан келтирилаётган истеъмол товарларининг серия рақамлари тўғрисидаги маълумотни кўрсатишлари керак.

 

Маълумот учун! Қуйидаги товарлар маркировка қилинмайди:

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотларнинг, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлардаги ваколатхоналарининг, шунингдек улар ходимларининг расмий (хизматда) фойдаланиши учун чет элдан қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб кириладиган;

кўргазма намуналари, шунингдек синаш, тадқиқ этиш учун намуналар сифатида чет элдан олиб келинадиган;

халқаро транзит мақсадлари учун мўлжалланган;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб келиш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт бўйича олиб келинадиган, тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган;

божсиз савдо дўконларида сотиладиган товарлар.

 

БОСҚИЧДАН БОСҚИЧГА

Маркировкалаш таомили ўз ичига 6 босқични олади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, уларнинг ҳар бирида (биринчи босқичдан ташқари) ҳисобга олиш журналларида тегишли белгилар қўйилади.

1. Импортчи товарлар республикага олиб кирилган пайтдан бошлаб 15 кун мобайнида уларни идентификация белгилари билан маркировка қилиш юзасидан буюртманомани божхона пос­тига тақдим этади3. Ушбу босқичнинг қанча давом этиши фақат ТИФ иштирокчисининг тезкорлигига боғлиқ, у 1 кунда ҳам ўтказилиши мумкин.

2. Буюртманома олингандан кейин божхона пости ходими 1 иш куни мобайнида идентификация белгиларининг зарур сонини тайёрлаш учун ДБҚнинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиши шарт.

3. ДБҚнинг ҳудудий бошқармаси ташкилий-инспекторлик бўлими шу куниёқ божхона постининг буюртманомасини идентификация белгилари тайёрланиши учун масъул бўлган ўзининг ДБҚ ҳудудий бошқармаси ходимига юборади.

4. У 2 иш куни мобайнида махсус принтерларда термотранс босма усулида (штрихли кодлар тарзида) идентификация белгиларини тайёрлайди ва уларни ташкилий-инспекторлик бўлими орқали божхона постига юборади.

5. Божхона пости ходими махсус белгиларни олган кунида истеъмол товарларини буюртманомалар асосида маркировка қилиши шарт. Идентификация белгиси товарнинг у сотилгунига қадар ундан ажратилмайдиган ўрамига ёки бевосита товарга туширилади.

6. Сўнгра божхона пости ходими олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини белгиланган тартибда амалга оширади.

 

Маълумот учун! Идентификация белгиларининг номинал қиймати ва маркировкалаш билан боғлиқ харажатлар ДБҚ ва ДСҚнинг махсус фондлари маблағлари ҳисобидан қопланади. Шу сабабли импортчилар божхонадан чиқариш пайтида қўшимча молиявий харажатлар қилмайдилар.

 

ИККИЁҚЛАМА НАЗОРАТ ОСТИДА

Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарлар четдан келтирилишини назорат қилиш божхона хизмати ходимлари, уларнинг реализацияси ва сақланиши устидан назорат қилиш эса солиқчилар томонидан амалга оширилади.

Назорат қилишнинг асосий дастаги бўлиб идентификация белгиларини ҳисоблашга ёрдам берувчи идентификаторлар – сканерлар ҳисобланади.

 

Маълумот учун! Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши лозим бўлган, бироқ маркировкаланмаган импорт истеъмол товарларини Ўзбекистон ҳудудида сотиш ва сақлаш тақиқланган. Бундай ҳоллар ҳужжати мавжуд бўлмаган товарлар билан савдо ва реализация қилиш деб қаралади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади (324-сон қарорнинг 3-банди).

 

Маркировкаланадиган товарларни эркин муомалага чиқариш режимида божхонада расмийлаштируви божхона органлари «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг маълумотлар базасига улар тўғрисидаги маълумотлар киритишади. Унда расмийлаштирилган БЮДлар ва идентификация белгилари билан маркировкаланган товарларнинг серия рақамлари тўғрисидаги маълумот бўлади. Шунингдек у ўз ичига йўқ қилинган идентификация белгилари бўйича махсус реестрни ҳам олиши керак.

Ушбу маълумотлар базаси асосида назорат тадбирлари, хусусан республикага нолегал тарзда олиб кириладиган, идентификация белгилари билан мажбурий маркировкаланадиган товарлар миқдорининг таҳлили ўтказилади.

Мажбурий маркировкалаш халқаро амалиётда кенг қўлланилади. У ўзининг самарадорлигини кўрсатди, зеро божхоначилар билан товарларнинг расмий ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг чакана савдони амалга оширувчи дилерлари умумий манфаатларга эгалар: дилерлар сертификатланган, расмий тарзда олиб кирилган техника билан савдо қилишни хоҳлайдилар, божхона эса уларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва тегишли чоралар кўради.

1Қарор «СБХ»нинг 19.03.2013 йилдаги 11 (971)-сонида чоп этилган.

2ТИФ ТН бўйича ушбу товарларнинг кодлари 324-сон қарорга 2-иловада кўрсатилган.

3324-сон Низомга 2-иловадаги шакл бўйича.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 3034 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика