Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Солиқ солиш

Спортчига меҳмонхонадан жой бериш – спорт хизмати эмас ёки спортга доир хизматларга имтиёзларни қўллаш тўғрисида

Корхонамиз ягона солиқ тўловини тўлаб келади (ХХТУТ бўйича коди – 91700). Болаларнинг спорт муассасалари ва секцияларига хизматлар кўрсатарканмиз, Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325 ва 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорлари билан белгиланган имтиёзга эгамиз.

Спорт мактаблари, касаба уюшмалари ва айрим спорт турлари бўйича федерациялар билан тузилган шартномалар ва ҳисобварақ-фактураларга кўра биз спортнинг турли хиллари бўйича шаҳар, вилоят ва республика мусобақалари ҳамда биринчиликларига тайёргарлик бўйича йиғинларда заллар ва спорт жиҳозларини тақдим этамиз, шунингдек меҳмонхона фаолияти бўйича сертификатга эгалигимиз боис шинам яшашга доир хизматлар кўрсатамиз (кондиционерлари, телевизорлари бўлган 3-4 кишилик алоҳида номерларга эгамиз).

2012 йилда 156 миллион сўм умумий тушум ҳажмининг 75%ини спортчиларнинг яшаши бўйича меҳмонхона хизматлари ташкил этди. 156 миллион сўм миқдоридаги бутун ҳажмга юқорида кўрсатилган имтиёз қўлланган тарздаги ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобот тўғри тузилганми?

Д.Пармонов, МЧЖ директори.

 

– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон) ва Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ болаларнинг спорт муассасалари ва секцияларига хизмат кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинганлар. Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори 4-бандига мувофиқ кўрсатилган Низомга 5-иловада саналган хизматларни кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТ тўлаш бўйича солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

Фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган болалар спорт муассасалари ва тўгараклари хизматларига спорт иншоотларида ўтказиладиган спорт мусобақалари, байрамлари, спорт-томоша тадбирлари, тақвимий ва матчлардаги учрашувлар, спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ва командалар, мактаблар, соғломлаштириш, умумий жисмоний тайёргарлик, саломатлик, чиниқиш, сузиш, соғломлаштирувчи югуриш ва юриш йўналишига эга, атлетика, ритмик ва даволаниш гимнастикаси ва шу каби клубларда бажариладиган жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказиш, шунингдек спорт иншоот­ларига ташриф буюрувчиларга тақдим қилинадиган, патталар (абонементлар) қийматида назарда тутилган спорт-техника ускуналари, тренажерлар, инвентарь, кийим-бошларни беришга доир ва бошқа хизматлар киради.

Бунда имтиёзларни қўллаш мақсадида болалар спорт муассасалари ва тўгараклари деганда болалар ва ўсмирлар спорт жамиятлари ва клублари, махсуслаштирилган спорт мактаблари, шунингдек спорт муассасалари ҳузуридаги 12 ёшга тўлмаган болалар ва 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун тўгараклар тушунилади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилганда сизнинг корхонангиз кўрсатадиган меҳмонхона хизматлари болалар спорт муассасалари ва тўгараклари хизматларига кирмайди. Шу сабабли мазкур хизматлар бўйича алоҳида ҳисоб юритишингиз ва умумбелгиланган тартибда ягона солиқ тўлови тўлашингиз керак бўлади.

Жавобларни экспертимиз Мария КОСЕНКО тайёрлади.

Прочитано: 2249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика