Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Қўлда имзо чекиш яхшироқ

Кичик корхона ягона солиқ тўловини тўлайди. Бир оз муддат директорнинг фармойишига кўра ҳисобварақ-фактураларни ёзишда унинг факсимиле имзосидан фойдаланилган. Бунга расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактураларнинг ҳажми катталиги сабаб бўлган. Уларнинг шакли ва мазмунига доир бошқа мажбурий талаблар бузилмаган (барча устунлар тўғри тўлдирилган, ҳисобварақ-фактураларга бош бухгалтер имзо чеккан ва корхона муҳри билан тасдиқлаган), солиқлар бўйича ҳисоб-китобларга факсимилени қўллаш ҳеч ҳам таъсир кўрсатмаган.

Мазкур ҳолда факсимиледан фойдаланганлик учун корхона ёки директорнинг бирор-бир жавобгарлиги назарда тутилганми?

Корхона директори.

 

– Амалдаги Солиқ кодекси ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда факсимиледан фойдаланганлик учун корхонага нисбатан молиявий жавобгарлик чораларини назарда тутмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам ушбу вазият директорнинг маъмурий жавобгарлигини белгилайдиган махсус модда мавжуд эмас.

Бироқ қонун ҳужжатларида факсимиле имзодан фойдаланиш ва уни нотўғри қўллашда жавобгарлик бўйича махсус қоидаларнинг йўқлиги бу борадаги фикрларнинг фарқланишига замин яратади.

Факсимиледаги имзонинг борган сари кенг тарқалиши ва уни қўллаш соҳаларининг кенгайганини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида факсимилени қўллаш тартибини янада батафсил ва чуқур белгилаш катта аҳамиятга эга бўлар эди.

Жавобни «Norma» газеталари бирлашган

таҳририяти» эксперт юридик хизматининг

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2712 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика