Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобига доир

Давлат ташкилоти ходими билан 11.06.2012 йилда меҳнат шартномаси МК 100-моддасининг 7-банди бўйича ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжудлиги муносабати билан бекор қилинди. Олдинги 12 ой учун суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган тарифдан ортиқча иш ҳақи қуйидагини ташкил қилди:

 

Давр

Жадвал бўйича кунлар сони

Ишланган кунлар сони

Ишланмаган кунлар сони

Тарифдан ортиқча иш ҳақи (сўм)

Изоҳ

Май 2012

22

10

12
(касаллик варақаси)

125 000

 

Апрель 2012

21

21

-

350 000

 

Март 2012

21

10

11
(касаллик варақаси)

300 000

 

Февраль 2012

21

18

3
(касаллик варақаси)

176 000

 

Январь 2012

21

2

19 (таътил)

13 000

 

Декабрь 2011

21

21

1 (таътил)

490 000 (таътил пули)

500 000 (тарифдан ортиқча)

Ишланган давр учун таътил (22.03.10 йилдан 22.03.11 йилгача)

Ноябрь 2011

22

9

13 (касаллик варақаси)

200 000

 

Октябрь 2011

21

21

-

360 000

 

Сентябрь 2011

21

21

-

345 000

 

Август 2011

22

22

-

340 000

 

Июль 2011

21

21

-

330 000

 

Июнь 2011

22

22

-

320 000

 

Май 2011

21

21

-

310 000

 

 

 

Ишдан бўшаётганда унга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, фойдаланмаган таътил учун компенсация ва ишдан бўшатиш нафақаси тўланди. Бизда ушбу тўловларни ҳисоб-китоб қилиш услубияти бўйича турли фикрлар пайдо бўлди. Ҳисоб-китобларни қандай қилиб тўғри амалга оширишни тушунтириб беринг.

1. 2012 йилнинг 16 майидан 8 июнига қадар давр учун меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисоб-китоби бўйича:

ўртача ойлик иш ҳақини белгилаш учун мазкур вазиятда қандай ҳисоб-китоб даврини ҳисобга олиш керак;

нафақа ҳисоб-китобига таътил пули ва туман коэффициенти киритиладими?

2. Фойдаланмаган таътил (22.03.2011 йилдан 8.06.2012 йилгача) учун компенсация ҳисоб-китоби бўйича:

қандай ҳисоб-китоб даври олинади: олдинги 12 ой учунми ёки олдинги таътилдан (31.12.2011 йилдан 27.01.2012 йилгача, 22.03.2010 йилдан 22.03.2011 йилгача бўлган ишланган давр учун) 2012 йил январгачами?

3. Ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси ҳисоб-китоби бўйича: қандай ҳисоб-китоб даври олинади?

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобида бир марталик тўловлар, овқатланиш учун компенсация тўловлари (1.01.2012 йилдан), моддий ёрдам, туман коэффициенти ҳисобга олинадими?

Бухгалтер.

 

1. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш шаклида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисоб-китоби чоғида Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга1 амал қилиш керак. Ушбу мақсадлар учун ўртача ойлик иш ҳақи ходимнинг лавозим маошига (доимий қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътили бошланиши олдидан 12 ой мобайнида олинган, суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилган барча мукофотлар ва бошқа тўловларнинг 1/12 қисмини қўшиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда мукофотлар ва бошқа тўловлар суммаси бўлинадиган ойлар сонидан сиз ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги оқибатида ишламаган ёки ишлаш учун бошқа корхонага юборилган ойларни чиқариб ташлашингиз керак.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси 16 майдан берилганлиги боис нафақа ҳисоб-китобига ходимнинг 2012 йил майдаги лавозим маоши қабул қилинади. Унга 2011 йилнинг май–декабридан 2012 йил январь–апрель ойларигача даври учун суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилган, маошдан ошадиган тўловларнинг 1/12 қисми қўшилади.

Ходимнинг меҳнатга лаёқатсиз кунлари 2 ойга тўғри келиши сабабли ўртача кунлик иш ҳақи май ва июнь учун алоҳида-алоҳида жадвал бўйича иш кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Кунлик нафақа миқдори ўртача кунлик иш ҳақини 2012 йил май ва июнь учун алоҳида-алоҳида тайинланган нафақа фоизига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.

Нафақанинг умумий суммаси ушбу ойда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик оқибатида ишланмаган иш кунлари сонига кўпайтирилган май учун кунлик нафақани вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик оқибатида июнда ишламаган иш кунлари сонига кўпайтирилган июнь учун кунлик нафақани қўшиш йўли билан аниқланади.

Фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилган тўловлар бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланади (Солиқ кодекси (СК)нинг 172, 173, 174, 175-моддалари), бундан СКнинг 308-моддасида кўрсатилганлари мустасно (СКнинг 306, 307-моддалари). Ходимларга тўланадиган таътил пуллари меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларга киради ва, тегишинча, уларга суғурта бадаллари солинади. Шу боис улар ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисоблаб ёзиладиган тўловларнинг 1/12 қисмига киритилиши керак. Бироқ бунда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига фақат уларнинг тарифдан ортиқча қисми ҳисоб-китобига киритилади, чунки тариф (лавозим маоши) ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритиб бўлинган.

Туман коэффициентлари бўйича тўловлар, шунингдек 1.01.2012 йилдан бошлаб овқатланиш учун қўшимча ҳақлар ҳисобот даври тарифдан ортиқча қисмнинг 1/12 қисми ҳисоб-китобига киритилади.

2. Таътилларга ҳақ ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-иловага мувофиқ амалга оширилади. Бу тартибга биноан ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошини ҳисоб-китоб даврида (тўлиқ бир йил ишлаганларга – олдинги 12 ой) амалга оширилган, уларга мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига ошириш йўли билан ҳисобланади. Яъни сизнинг ҳолатингизда 2012 йил июнида фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлашга ўртача ойлик иш ҳақи ходим маошига (360 720 сўм) 2011 йил июнида 2012 йил майгача бўлган давр учун қилинган тарифдан ортиқча тўловларнинг 1/12 қисмини қўшиш йўли билан аниқланади.

3. Ишдан бўшатиш нафақаси ҳисоб-китоби учун ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига ўхшаш тартибда ҳисобланади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова). Яъни ходимнинг  ҳисоб-китоб кунидаги тариф бўйича иш ҳақи ёки лавозим маошига мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланган, ҳисоб-китоб даврида (сизнинг ҳолатингизда 2011 йил июнидан 2012 йил майгача) қилинган тарифдан ортиқча тўловларнинг 1/12 қисми қўшилади.

Туман коэффициентлари бўйича тўловлар, шунингдек 1.01.2012 йилдан компенсация тўловлари таркибига киритилган овқатланиш учун қўшимча ҳақлар (СКнинг 174-моддаси) ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланиши боис, улар ҳам тарифдан ортиқча тўловларнинг 1/12 қисми ҳисоб-китобига киритилади. Бунда туман коэффициентлари бўйича тўловлар бутун ҳисоб-китоб даври учун (сизнинг ҳолатингизда 2011 йил июндан 2012 йил майгача), овқатланишга қўшимча ҳақлар эса – 2012 йил январдан бошлаб (яъни сизнинг ҳолатингизда 2012 йил январь–май ойлари учун) ҳисобга олинади. Моддий ёрдам бошқа даромад сифатида (СК 178-моддасининг 16-банди) ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди. Шу сабабли у ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди.

 

1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Жавобни «Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 5916 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика