Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯИТ ҳисоб-китобини тўлдирганда адашманг

Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган корхонамизда 2013 йилнинг I чораги учун ҳисоботлар тўлдирилаётганда муаммога дуч келинди.

Ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоботнинг 020-«Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» сатрида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасининг тўланган суммасини ва ходимларга тўланган моддий ёрдам суммаларини акс эттириш тўғрими ёки нотўғрими, шуни тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз.

Сайдулло Баҳриддинов, МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент вилояти.

– СКнинг 306-моддасига кўра, СКнинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Хусусан, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган даромадларни аниқлашда СКнинг 306-307-моддаларига амал қилиш керак. Уларда солиқ солиш объекти бўлиб фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларгина ҳисобланади, бундан СК 308-моддасида кўрсатилганлари мустасно деб белгиланган. Бундай солиқ солинадиган даромадларга қуйидагилар киради:

иш ҳақи ва бажарилган иш учун бошқа тўловлар (СКнинг 172-моддаси);

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ (СКнинг 175-моддаси).

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқаролар суғурта бадалларининг ҳисоб-китобларидаги 020-«Ягона ижтимоий тўлов (фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари) ҳисобланмайдиган тўлов турлари» сатрида СКнинг 308-моддасига ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тўловларнинг имтиёзли турларига кирадиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар акс эттирилади.

Жумладан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасининг тўланган суммаси ҳамда ходимларга тўланган моддий ёрдам суммалари иш ҳақи тарзидаги даромадларга кирмайди, балки СК 178-моддасининг 1 ва 16-бандларига кўра бошқа даромадларга киради, улар ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Шу тариқа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасининг тўланган суммаси ҳамда ходимларга тўланган моддий ёрдам суммалари ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадалларининг ҳисоб-китоб­лари 020-сатрида акс эттирилмайди.

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎлаганов тайёрлади.

Прочитано: 7995 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2013-07-11 09:46:31, Гость_Абдурасул Мансуров:
Мен Наманган вилоят почтасида ишлайман. 2013 йил июн ойида навбатдаги мехнат таътилига чиккан эдим. Ташкилотимиз бухгалтерияси 18 кунга асосий мехнат таътили, 6 кунга кушимча таътил, саломатлигимни тиклаш учун моддий ёрдам хисоблади. Ушбу (асосий таътил, кушимча таътил, моддий ёрдам) туловларнинг барчасидан 6% пенсия бадали ушлаб колинди ва 25% ягона ижтимоий тулов хисобланди. Саломатлигимни тиклаш учун берилган моддий ёрдамдан 6% пенсия бадали ушланмаслиги, 25% ягона ижтимоий тулов хисобланмаслиги хакида бухгалтерияга мурожаат килсам, мурожаатим бажарилмади. Ташкилотимиз бош хисобчиси Давлат Солик Кумитасининг Наманган вилоятида ахборот маслахат марказидан сураганда ушбу моддий ёрдам 6% пенсия бадалига ва 25% ягона ижтимоий туловга тортилишини маълум килмокда. Юкоридаги муаммони конуний хал килишда маслахат беришингизни сурайман. Жавоб учун олдиндан рахмат.
2015-06-10 06:29:05, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика