Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Валюта тушумини сотишдан озод этиш – имтиёз эмас

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 12.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган «TOMIMACH-TEXTILL» МЧЖ хорижий корхонасининг асосий фаолияти ип газлама ишлаб чиқариш (ХХТУТ бўйича коди – 17116) бўлиб, у 80 га яқин ишчи-ходимга эга бўлган кичик корхоналар тоифасига киради.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) 3-бандининг «е» кичик бандида микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниши белгилаб қўйилган.

Лекин Экспортга етказиб берилаётган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сертификациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан  13.07.2000 йилда 946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандида ушбу Низом билан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар тоифасига киритилишини тасдиқловчи сертификат бериш тартиби белгиланиши ҳамда бу сертификат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган имтиёзларни қўллаш учун олиниши кераклиги белгиланган.

2010–2011 йилларда зарурат бўлмаганлиги сабабли сертификат олмаганлигимиз натижасида 245-сон қарорда назарда тутилган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан фойдалана оламизми ёки йўқми?

«TOMIMACH-TEXTILL» МЧЖ корхонаси.

 

– Тўғри, сиз юқорида эслатиб ўтган Тартибнинг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) тегишли кичик бандига биноан микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинганлар.

Лекин 16.02.2011 йилда ўз кучини йўқотган АВ томонидан 13.07.2000 йилда 946-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-бандида ўзи ишлаб чиқарган товарлигини тасдиқловчи сертификат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш мақсадида олиниши назарда тутилган.

Маълумки, валютани сотиш операциялари фақат ВМнинг 245-сон қарори билан тартибга солинади. Шунингдек валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниш сертификат асосида амалга оширилиши тўғрисида ВМнинг 245-сон қарорида назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, 946-сон Низомда сертификатни имтиёзлардан фойдаланиш мақсадида олинади дейилган. Эътибор беринг: валютани мажбурий сотишдан озод қилиш бу имтиёз эмас, балки тадбиркорларга яратилган преференциядир.

Шулардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, корхонангиз валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинади.

Жавобларни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2747 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика