Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 16 / Солиқ солиш

Агар фермер пиво билан савдо қилса ёки бир неча фаолият турини олиб борувчи фермер хўжалигида ҳисоб юритиш ва солиқ солиш тўғрисида

«Ховос» ХЧФХнинг асосий фаолият тури чорва молларини парваришлаш ва гўшт сотиш ҳисобланади (ХХТУТ бўйича коди – 21220). Шунингдек биз умумий овқатланиш билан шуғуллана-
миз – кафемиз бор бўлиб, унда миллий ва европача таомларни тайёрлаймиз ва сотамиз. Бундан ташқари, хўрандаларга кафедаги бар орқали қайта сотиш учун харид қилинган яхна ичимликлар, шарбатлар ва ҳоказо товарларни сотамиз. Вазирлар Маҳкамасининг қарори талабига мувофиқ ноябр­дан бошлаб биз алкоголли маҳсулот билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига доир лицензия асосида алкоголли маҳсулот ва пиво билан савдо қиляпмиз.

Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ солиқ солишнинг турли объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган ЯСТ тўловчилари улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва солиқ тўловчиларнинг турли тоифалари учун белгиланган ставкаларда ЯСТ тўлашлари керак.

Корхонамиз қуйидагилар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўлови тўлаши керакми:

а) ўзи ишлаб чиқарган товарни сотганда умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ставка бўйича 10%лик миқдорда;

б) олди-сотди йўли билан сотиладиган товарларга чакана савдо корхоналари учун белгиланган ставка бўйича 4%лик миқдорда?

Б.Ҳасанов,

ХЧФХ раиси.

 

– Солиқ кодекси (СК)нинг 362 ва 363-моддаларига кўра бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғини тўлаш татбиқ этиладиган фаолият қисмида солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмаслар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга ошираётганда ягона ер солиғи тўловчиси ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва умумбелгиланган солиқлар ёки ягона солиқ тўловини тўлаши шарт.

Ходимларнинг сонидан қатъи назар умумий овқатланиш корхоналари ягона солиқ тўловини тўловчилардир (СКнинг 350-моддаси).

Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 2-илова), мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий овқатланиш соҳасидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар ишларига асосий талабларни тартибга солади. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш, шу жумладан шарбатлар, яхна ичимликлар ва ҳоказоларни сотиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилганда товарларни кафе ва бар орқали сотиш умумий овқатланишга киради ва 10%лик ставка бўйича ЯСТ солинади.

2013 йилга умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорида белгиланган.

Жавобларни экспертимиз Мария КОСЕНКО тайёрлади.

Прочитано: 2686 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика