Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 5 / Божхона

Товарлар божхонада электрон шаклда расмийлаштирилади

Давлат божхона қўмитасида республика Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2012 йилда қабул қилинган «Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги 370-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Маълумки, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг халқаро мақомини янада оширишга қаратилган Президентимизнинг 18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига 2013 йил 1 январдан бошлаб ўз ихтиёрига кўра товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш ҳуқуқи тақдим этилди. Ҳукуматнинг юқоридаги 370-сон қарори ушбу Фармон талабларидан келиб чиқиб қабул қилинган бўлиб, мана бир ойдирки, товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби амалиётга жорий этилди. Қарор билан Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Янги тартибга биноан, ТИФ иштирокчилари Интернет тармоғи воситасида «Электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими ор-қали божхона расмийлаштируви жараёнларини амалга оширишлари мумкин. Мазкур тизимга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг www.customs.uz расмий веб-сайти орқали кириш мумкин.

ДБҚдан маълум қилишларича, товарларни электрон шаклда расмийлаштириш жараёни ТИФ иштирокчиларига ўз идорасидан чиқмай туриб, божхона расмийлаштируви жараёнларини масофадан амалга ошириш имконини беради. Бу тадбиркорларнинг вақтини тежаш, молиявий харажатларни қисқартиришга хизмат қилади. Божхона декларациялари ва уларга тегишли бошқа ҳужжатларининг электрон шакллари ҳамда уларни тўлдириш тартиблари ДБҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган. Товарларни божхона кўригидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган божхона ходими 3 соат давомида уни ўтказиш вақти ва жойи ҳақидаги маълумотлар ёзилган электрон хабарни божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи мутахассисга юборади. Электрон декларацияда кўрсатилган маълумотлар божхона кўриги натижаларига мос келганида расмийлаштириш жараёнлари ўрнатилган тартибда якунига етказилади.

Семинар-тренингда иштирокчилар товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби ва унга тегишли қонун ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2611 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика