Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 5 / Мутахассислар шарҳи

Нақд пулни фақат нкм ҳисобга олмайди

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ахборот манбаи ҳисобланиб, унда ёритилган масалалар фаолиятни тўғри олиб боришда катта аҳамиятга эгадир. Газетанинг 8.11.2012 йилдаги 45 (953)-сонида эксперт Шарофиддин Рўзметовнинг авиабилет бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат бўлгани сабабли уларни солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказиш ва улар билан алоҳида пуллик хизмат кўрсатишда назорат-касса машиналари қўллаш шарт эмаслиги тўғрисида мақола эълон қилинган. Сиздан қуйидаги саволлар бўйича тўлиқ маълумот беришингизни сўраймиз:

Ушбу мақола қонун ҳужжатларига асосланганлигини таҳририят тасдиқлайдими?

Агар мақолада келтирилган хулосаларнинг қонунийлиги таҳририят томонидан текширилмасдан чоп этилган ёки хулосалар асоссиз бўлса, бу ҳақда ушбу мақола орқали чалғиб қолган ўқувчиларга тўғри маълумот бериш учун газетада қайта мақола берилиши керак эмасми?

«Davronbek avia» МЧЖ,  «And-Savdo-Grand» ХK, «Asaka sayyoh» МЧЖ, «And-Ros inter avia» МЧЖ, «Baraka xamkor lyuks» МЧЖ, «Nafosat bustoni» МЧЖ,  «Spektr-Avia» МЧЖ раҳбарлари.

Андижон шаҳри.

 

Экспертимиз Шарофиддин Рўзметов ўзининг «Нақд пулни фақат НКМ ҳисобга олмайди» мақоласида («Налоговые и таможенные вести» газетасининг 01.11.2012 йил 44-сонидаги «Наличку учтет не только ККМ» номли мақола) амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган қоидалар тўғрисида ахборот берган, яъни қонунчиликда қатъий ҳисобот ҳужжатларини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш назарда тутилмаган.

Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади. ҚҚС солинадиган оборотни ва ҚҚС солиғидан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар, шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт, йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштириш ҳолатлари бундан мустасно.

Демак, белгиланган меъёрларга мувофиқ йўловчиларни ташиш учун расмийлаштирилган йўл чипталари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига (17.11.2011 йилдаги 306-сон) 3-иловада юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати келтирилган. Рўйхатга, хусусан, аҳолига хизмат кўрсатишда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланган билет ва уларга тенглаштирилган бошқа чеклар берадиган юридик ва жисмоний шахслар киритилган. Йўловчиларни ташиш учун расмийлаштирилган йўл чипталари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, бинобарин, ташкилотлар авиачипталарни қоғоз бланка ёки электрон шаклда расмийлаштираётганда аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга оширишга ҳақлилар.

Хулоса қилиб айтганда, сиз хатингизда келтирган материал бугунги кунда амалда бўлган қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда тайёрланган бўлиб, унинг муаллифи хўжалик субъектларига тўғри маълумот тақдим этган ва у ўқувчиларни асло чалғитмайди деб ҳисоблаймиз.

«Солиқ ва божхона

хабарлари» газетаси таҳририяти.

Прочитано: 2351 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика