Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 5 / Мутахассислар шарҳи

Пудратчи учун имтиёзлар

Бизнинг қурилиш фирмамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2012 йил ноябрида биз касалхонанинг болалар бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича пудрат ишларига оид тендерда ютиб чиқдик. Шартномаларга мувофиқ айрим қурилиш ишлари ҳамда қурилиш материаллари ва ускуналарнинг айрим турларини қисман сотиб олиш бизнинг фирмамиз зиммасига юкланган. Биз лойиҳани молиялаштириш молия ташкилотининг халқаро грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини билиб олдик.

Пудратчи фирма бирор-бир чегирмалар ёки солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, улардан қандай қилиб фойдаланиш мумкин?

– Солиқ кодекси 208-моддасининг 23-банди ва 211-моддасининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар), шунингдек грантлар ҳисобига юридик шахслар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш бўйича оборотлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.

«Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон) 33-моддасига мувофиқ юқорида айтилган маблағлар ҳисобига олиб кириладиган товарлар ҳам божхона божидан озод қилинган.

Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низомга1 кўра лойиҳалар иштирокчиларига қуйидагилар кирадилар:

лойиҳа бўйича ижро этувчи орган (лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки лойиҳани бошқариш гуруҳи ва ҳоказо);

лойиҳалар бўйича, шу жумладан тайёр қилиб топшириш учун, ишларни бажарадиган пудратчи юридик шахслар, улар томонидан бажарилган ишларнинг ҳажмлари буюртмачи – лойиҳа бўйича ижро этувчи органга топширилганда;

товарларни (ишларни, хизматларни) лойиҳа бўйича ижро этувчи органга, шунингдек тузилган шартномаларга мувофиқ лойиҳани реализация қилиш бўйича тендерда ютиб чиққан пудратчиларга реализация қиладиган юридик шахслар (ёрдамчи пудратчилар, етказиб берувчилар).

Лойиҳаларнинг иштирокчилари халқаро маблағлар ҳисобига фаолиятни амалга ошириш доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш чоғида ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатмайдилар ва «Қўшилган қиймат солиғисиз» штампини қўядилар (ёки ёзиб қўядилар). Моддий ресурслар харид қилинганда тўланган ҚҚС суммаси ишлаб чиқариш харажатларига киритилади. Бунда лойиҳани реализация қилиш тендерида ютиб чиққан пудратчига товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилувчи юридик шахслар (ёрдамчи пудратчи, етказиб берувчилар) ҳисобварақ-фактурада лойиҳа бўйича ижро этувчи орган билан тузилган асосий шартномага ҳавола берадилар.

Божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС) бўйича имтиёзлар лойиҳа бўйича ижро этувчи органга, шунингдек лойиҳани реализация қилиш тендерида ютиб чиққан пудратчиларга татбиқ этилади. Имтиёз олиш учун улар божхона органларига лойиҳа бўйича ижро этувчи органнинг лойиҳани амалга ошириш доирасида молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқномани тақдим этишлари лозим.

 

1МВ, ДСҚ тва ДБҚнинг АВ томонидан 24.05.2004 йилда 1366-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Дилфуза ШУКУРОВА, Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг эгри солиқлар ва божхона тарифларини тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика