Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 2 / Сизнинг адвокатингиз

Осойишта юрсангиз – жарима тўламайсиз

Яқинда мен йўл-транспорт ҳодисасига учрадим. Чорраҳага яқинлашганимда мендан олдинда кетаётган хорижий русумдаги машина бирдан тезликни камайтирди. Гарчи тормозга босган бўлсам-да, барибир автомобилим унинг орқасига бориб урилди.

Судья мени Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топиб, мен масофани бузганлигимни айтиб, менга энг кам иш ҳақининг уч бараварига тенг бўлган жарима белгилади, шунингдек мендан жабрланувчининг фойдасига 2 000 000 сўм миқдорида моддий зиён ҳақини ундирди.

Ахир мен ҳам жабрлангандимку. Бу вазиятда нима қилишим керак?

Виталий.

– Иш материаллари ва қарорнинг ўзини кўрмасдан туриб бирор нарса дейиш қийин. Бироқ ҳатто уларсиз ҳам сизнинг ЙТҲда айбингиз борлиги яққол кўриниб турибди. Сиз Йўл ҳаракати қоидаларининг1 11.10-бандини бузгансиз, унга кўра ҳайдовчи ўзидан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаганда у билан тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган оралиқ масофани, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак. Бунинг устига, чорраҳага яқинлашганда тезликни камайтириш керак, бироқ баъзи ҳайдовчилар светофорнинг яшил чироғига «улгуриб қолиш» учун тезликни оширадилар.

Албатта, ҳайдовчиларнинг кескин тормоз беришлари тақиқланади, бундан йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарур бўлган ҳоллар мустасно. Бироқ, сизнинг айтишингизга кўра, олдинда кетаётган хорижий русумдаги машина кескин тормоз бермаган, балки тезликни камайтирган. Ҳатто чорраҳада кескин тормоз берганда ҳам ҳайдовчи буни оқлаш учун бир талай важ топган бўларди (светофорнинг қизил чироғи ёнди, олдинда бораётган машина кескин тормоз берди, йўлдан пиёда чопиб ўтди ва ҳоказо). Кўпгина тажрибали ҳайдовчилар «Орқада кетаётган ҳайдовчининг ўзи айбдор бўлади» деган ёзилмаган қоидага амал қилган ҳолда оралиқ масофага риоя қиладилар.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасида кўрсатилишича, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳолда сиз Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасигача бўлган оралиқ масофага риоя этмагансиз. Бундай масофа у шошилинч тўхтаган тақдирда тўқнашувга йўл қўймасликни кафолатлаган бўларди. Айни шунинг натижасида тўқнашув юз берган.

Суд эса сизни тўғри ва «энг кам миқдорда» жазолаган. Агар сиз бунга рози бўлмасангиз, унинг ҳал қилув қарори устидан юқори турувчи судга мурожаат қилишингиз мумкин. Шуни билиб қўйингки, суднинг қарори устидан шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита юбориладиган судга тақдим этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, 3 сутка мобайнида шикоятни иш йиғмажилди билан бирга уни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.

 

1ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 2218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика