Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 1 / Қонунбузарликлар фош этилди

Байрамда мўмай даромадни кўзлаганлар

Мана, навбатдаги янги йилни ҳам ортиқча шовқин-суронсиз, фожиали тасодифларсиз кутиб олдик, яъни бундан уч-тўрт йил олдин янги йил арафасида авж оладиган пақилдоқларнинг товуши анча тинган. Бунга эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддаси билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солиниши сабаб бўлди. Лекин шунга қарамай, байрам мавсумида мўмай даромад топиш васвасасида бўлган баъзи «тадбиркорлар» бундай ноқонуний бизнесга қўл уришдан тап тортмадилар.

Уларнинг қонунга зид тижоратлари божхоначиларимиз томонидан ўтказилаётган тезкор чора-тадбирлар давомида фош бўлиб бормоқда. Масалан, 2012 йилнинг 24 декабрига қадар божхоначиларнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган 84 та қонунбузарлик ҳолатида 19 минг донадан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган (2011 йилда улар сони 50 минг атрофида бўлган).

  • Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан «Бейнеў-Қўнғирот» поездида юртимизга кириб келган йўловчи И.Рузметовнинг 110 дона пиротехника воситаларини яширин тарзда олиб киришига чек қўйилди.
  •  «Келес» темир йўл чегара божхона постида ушлаб қолинган, «Новосибирск-Тошкент» йўналишидаги поезд йўловчиси Б.Рустамова томонидан олиб киришга уринилган пиротехника воситаларининг оғирлиги эса 1,5 кг ни ташкил қилди.
  • Мазкур пост божхоначилари «Москва-Тошкент» поездида юртимизга кириб келган М.Умирзаковнинг божхона баённомасида ва оғзаки сўров пайтида маълум қилмасдан яширин тарзда олиб киришга уринган 4 турдаги оғирлиги 16,5 кг ни ташкил қилувчи пиротехника воситаларини фош қилишди.
  • «Ғишткўприк» божхона комплексида пиёда ҳолда юртимизга кириб келаётган С.Ҳайдарова ва С.Рустамоваларнинг 7 турдаги 557 дона пиротехника воситалари ҳам «пақилламай қолди».
  • Салкам 4 кг оғирликдаги пиротехника воситалари – 1800 дона бенгал чироқчаларини «Навоий» божхона пости орқали юртимизга олиб киришга уринган Д.Маматова ҳам божхоначилар қаршисида ер чизиб қолди.
  • Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда А.Ғафуровнинг қинғир қилмишларига чек қўйишди: қарангки, муқаддам айланма йўллар орқали юртимизга олиб кирилган 7 800 дона пиротехника воситалари қайта сотиш мақсадида ноқонуний тарзда сақлаб келинаётган экан.

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Прочитано: 2482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика