Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 1 / Божхона

Хорижий шахсга имтиёзлар

Хорижий шахс Ўзбекистонга товарларни вақтинча олиб кирмоқчи. Бундай вазиятда божхона тўловларини тўлаш бўйича божхона имтиёзлари мавжудми?

Е. Осипова.

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидаларига1 (бундан кейинҚоидалар) кўра Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсий эҳтиёж учун олиб кирадиган товарлар божхона божлари ва солиқларини тўлашдан тўлиқ озод қилинади. Бундан ташқари, улар ўзларининг вақтинча бўлиш муддатига хорижий давлатлар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, шахсий фойдаланиш учун автотранспорт воситаларини республикага олиб киришга ҳақлилар. Ушбу ҳолда божхона божлари ва солиқларидан тўлиқ озод қилиш 3 ойгача бўлган муддатга берилади. У тугаганидан кейин вақтинча олиб киришнинг бундан ке-йинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланади, улар товарларнинг вақтинча олиб кириш режимида бўлган ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ календарь ойи учун эркин алмаштириладиган валютада ҳисоблаб ёзилади. Даврий тўловлар автомашина вақтинча олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви кунида эркин муомалага чиқариш божхона режимида жойлаштирилган тақдирда тўланадиган божхона божлари ва солиқлари суммасининг 5%ини ташкил этади.

Маълумот учун! Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари вақтинча олиб кирилган товарлар олиб чиқилган ёки бошқа божхона режимларида жойлаштирилган тақдирда қайтарилмайди. Улар эркин муо­малага чиқариш божхона режимида жойлаштирилганда эса тўланадиган тўловлар суммаси ҳисобига қайд этилади.

Қоидаларга иловада келтирилган рўйхатдаги товарларга ҳам, вақтинча олиб кирилишидан мақсадни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида, божхона божлари ва солиқларидан тўлиқ озод қилиш татбиқ этилади. Рўйхатга ташқи иқтисодий фаолиятга, фан, маданият, кинематография, спорт ва туризм соҳасида халқаро алоқаларга кўмаклашиш, халқаро ёрдам учун мўлжалланган товарлар киритилган. Мазкур рўйхатда вақтинча божхона тўловларини тўламасдан олиб кириш мумкин бўлган ушбу товарларнинг энг кўп миқдори ҳам кўрсатилган.

Рўйхатга профессионал кинематография асбоб-ускунаси, матбуот, радио ёки телевидение жиҳози, кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарга ёрдамчи қурилмалар ва анжомлар ҳам киритилган, бунинг учун улар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолиши, Ўзбекистон ҳудудида аниқ ишни бажариши учун зарур бўлиши керак. Шунингдек боқиш, ўргатиш, урчитиш, ветеринария йўли билан даволаш, синовлар ўтказиш, туристик тадбирлар, гуманитар ва қутқариш операциялари, махсус функцияларни амалга ошириш (милиция отлари ва итлари, изтопар кучуклар, кўзи ожизларни етаклаб юрадиган кучуклар ва бош­қалар), кўргазмалар, танловлар, мусобақалар, намойишлар, спектакллар, томошалар ва даромад олиш билан боғлиқ бўлмаган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш учун, шунингдек тиббиёт мақсадларида ва чегара ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ишчи моллар сифатида (тегишли жиҳозлар билан биргаликда) хорижий шахснинг мулки бўлиб қоладиган ҳайвонлар унинг мулкида қолади.

Маълумот учун! Рўйхатда кўрсатилган товарлар божхона божлари ва солиқларидан 1 йилгача бўлган муддатга тўлиқ озод қилинади. Шундан сўнг уларни вақтинча олиб киришнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланади.

Уларни вақтинча олиб кириш режимида жойлаштириш тартиби Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом2 билан белгиланади.

1ВМнинг 17.08.2004 йилдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган.

2ДБҚнинг АВ томонидан 14.10.2004 йилда 1418-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2542 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика