Яқинда ғоятда муҳим, кўп жиҳатдан янги йилда иқтисодиётнинг ривожланишини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжат – президентнинг «Ўзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (25.12.2012 йилдаги пқ-1887-сон) қабул қилинди.
1. Президентнинг ПҚ-1887-сон қарори билан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари белгиланди. Чунончи, 2013 йилда қўшилган қиймат солиғининг 20% миқдоридаги амалдаги ставкаси, шу жумладан импорт чоғида сақланади.
2. 2012 йилда амал қилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган акцизли товарларнинг айрим турларига мутлақ суммада белгиланган акциз солиғи ставкалари ўзгартирилди. улар, хусусан, натурал ва спирт қўшилган вино, спирт, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, пиво, фильтрли, фильтрсиз сигареталар ва папирослар, шунингдек ўсимлик (пахта) ёғи ва техник мойга нисбатан индексацияланган.
Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқариладиган акцизли товарларнинг айрим турларига акциз солиғи ставкаларининг қиёслама жадвали*
Акцизли товарлар |
Солиқ ставкаси |
||
2012 йил |
2013 йил (индексацияланган) |
||
Этил спирти (1 дал учун) |
2 636 сўм |
3 031 сўм |
|
Вино (1 дал учун) |
4 981 сўм |
натурал вино – 5 230 сўм |
|
Спирт қўшилган вино – |
|||
Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал учун) |
21 800 сўм |
26 160 сўм** |
|
Пиво (1 дал учун) |
2 587 сўм |
2 975 сўм |
|
Сигареталар (1 минг дона): |
|||
фильтрли сигареталар |
10 739 сўм |
13 424 сўм |
|
фильтрсиз сигареталар ва папирослар |
5 183 сўм |
6 479 сўм |
|
Ўсимлик (пахта) ёғи (1 тонна): |
|||
озиқ-овқат ёғи (саломас ва «Ўзбекистон» ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғдан ташқари) |
723 690 сўм |
796 059 сўм |
|
техник мой (озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига киритиш учун яроқсиз, кислота сони 0,3 мг КОН/г дан кўп) |
398 090 сўм |
437 899 сўм |
|
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган акцизли товарларнинг бошқа турларига акциз солиғи ставкалари 2012 йил даражасида сақланди |
|||
Импорт қилинадиган сигаралар, учи кесилган сигаралар, тамакили сигариллаларга 1 донаси учун 0,3 АҚШ долларидан 0,42 АҚШ долларига, шунингдек тамакили ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталарга 1 000 донаси учун 13 АҚШ долларидан 18,2 АҚШ долларигача акциз солиғи ставкалари оширилди. Ўзбекистонга олиб келинадиган акцизли товарларнинг қолган турларига акциз ставкалари 2012 йил даражасида сақланди.
Диққат! Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 12-2-иловада импорт қилинадиган акцизли товарларнинг кодлари ТИФ ТНнинг 2012 йилги версиясига (Президентнинг 10.09.2012 йилдаги ПҚ-1816-сон қарори билан 2012 йил 1 октябрдан амалга киритилган) мувофиқ келади.
3. Президентнинг ПҚ-1887-сон қарори билан 2013 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импортчилар томонидан экспорт божхона юк декларациясининг мажбурий тартибда тақдим этилиши жорий этилади. Божхона тўловларига доир имтиёзга ҳақли бўлган импортчилар уни тақдим этишлари шарт. Шуни таъкидлаш лозимки, божхона қиймати ошганда божхона тўловларига доир имтиёзлар фақат олиб келинадиган товарнинг тасдиқланган қийматига тақдим этилади.
Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Импортчилар – тадбиркорлик субъектлари томонидан республика ҳудудидига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш топширилди, унда имтиёзлар фақат олиб кириладиган товарларнинг тасдиқланган қийматига берилишини назарда тутиш керак. Мазкур чора импортчиларнинг имтиёзларни қўллашини тартибга солишга йўналтирилган. У божхона органларига божхона имтиёзлари берилган товарларни янада аниқроқ божхона тозалашини ўтказишга имкон беради.
4. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ставкалари 2012 йил даражасида сақланган. Улар қуйидагича:
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 1,6%;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига – 1,4%;
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – 0,5%.
Ажратмаларнинг мазкур турларига солиқ солиш объектлари ҳам 2012 йил даражасида қолган.
Дилфуза ШУКУРОВА,
Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг эгри солиқлар ва божхона тарифларини
тартибга солиш бўлими
бошлиғи ўринбосари.