Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 1 / Бизнинг шарҳ

Маълумотномаларни тўлдириш учун...

Кўрсатилган маълумотномалар Солиқ кодексининг 264 (сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ) ва 271-(юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ) моддаларига киритилган ўзгартиришлар муносабати билан тақдим этилади. Бироқ, солиқ тўловчилар (хусусан, водопровод тармоғидан олинадиган сувдан фойдаланувчилар Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани солиқ органларининг ёрдамисиз тўғри тўлдира олмасликларини эътиборга олишлари лозим. Гап шундаки, сув ресурслари бўйича солиқ ставкаси уларни олиш манбаига боғлиқдир. Манба эса иккита: ер усти ва ер ости сувлари. Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ва солиқ солинадиган базани манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида белгилашлари керак. Водопровод тармоғига келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбатини сувни етказиб берадиган юридик шахслар аниқлайдилар. Айни улар жорий солиқ даврининг 15 январигача (2012 йилда 1 февралгача эди) водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисида маълумотларни солиқ органларига тақдим этишлари керак. Ўз навбатида солиқ органлари ушбу маълумотларни 5 кун мобайнида солиқ тўловчиларнинг эътиборига етказишлари шарт. Уларни олгандан кейингина солиқ тўловчи талаб қилинаётган Маълумотномани тўғри тўлдира олади.

Мол-мулк солиғи бўйича маълумотномани тўлдириш осонроқ – барча маълумотлар солиқ тўловчининг ўзида – унинг бухгалтерия ҳисобида сақланади. Бироқ шуни эътиборда тутиш лозимки, 2013 йил 1 январдан бошлаб номоддий активлар объектлари (НМА) солиқ солиш объектидан чиқарилган (СКнинг 267-моддаси). Тегишинча, 2013 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база НМАнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматисиз ҳисобланади.

Мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа киритилган бошқа янгилик – солиқ даври учун жорий тўловлар суммалари ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланадиган солиқ суммаси билан таққосланганига қараганда 10%дан кўпга пасайтирилган тақдирда қўлланадиган санкциялар. Солиқ органи, биринчидан, солиқнинг амалдаги суммасидан келиб чиқиб жорий тўловларни қайта ҳисоблайди, иккинчидан эса, пеняни ҳисоблаб ёзади.

Камила КАРИМОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика