Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 1 / Ахборот хати

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар киритилиши тўғрисида ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

ММ/04-03-32-04/1280-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси

13/1-19017-сон

2012 йил 30 декабрь

 

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 263, 264 ва 271-моддаларига юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини йилда бир марта тақдим этишни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритилди.

Шу муносабат билан мазкур солиқлар бўйича мазкур солиқлар тўловчилари солиқ даври мобайнида тўлайдиган жорий тўловлар киритилади. Бунда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари тўламайдилар.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар маълумотномаларни қуйидаги муддатларда тақдим қиладилар:

1) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – 2013 йил 25 январгача мазкур қўшма хатнинг 1 ва 2-иловаларига* кўра шакллар бўйича;

2) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича – 2013 йил 10 январгача мазкур қўшма хатнинг 3 ва 4-иловаларига* кўра шакллар бўйича.

Давлат солиқ хизмати органлари мазкур қўшма хат ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномалар шаклларини тегишли солиқ тўловчилар эътиборига етказсин.

М.МИРЗАЕВ,

молия вазирининг ўринбосари.

О.РУСТАМОВ,

                                                                                                                          ДСҚ раиси ўринбосари

Прочитано: 1820 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика